Исо Масиҳ ўз она шаҳри яъни Фаластинда ; Ватиканда эса насронийликка даъвогарлар
-
Исо Масиҳ ўз она шаҳри яъни Фаластинда ; Ватиканда эса насронийликка даъвогарлар
Ғазо бўлгасидаги уруш Ғарб цивилизациясининг ўзига хослиги ва ўзлигининг барча жиҳатлари учун мезон бўлди. Шу жумладан ҳукуматлари, дин ва халқаро институтлар учун. Бу орада ғарблашган насроний дини, яъни черков ўз мезони ва ҳақиқий тасвирини кўрсатиб берди.
" Агар Исо /а/ бугун орамизда бўлганида, глобал зулм ва зўравонлик етакчиларига қарши курашда бир зум бўлса ҳам иккиланмас эди. Зўравон кучлар томонидан урушга ҳайдалган миллиардлаб одамларнинг очлик ва кўчирилишига ҳам тоқат қилмасди".
Бу сўзлар Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг Исо Масиҳ/а/нинг туғилиши йиллиги муносабати билан эълон қилган мурожаатлари эди. Кўчпчилик бугунги насронийлик Исо Масиҳдан унинг фикрлари ва идеаллари ва ғояларидан узоқ эканлигига ишонишади.
Порс тудей сайтига кўра, худи шу мазмунда, Эроннинг Рисолат газетаси ҳақиқий насронийлик ва Ватиканнинг жаҳон воқкеаларида хусусан Фаластин масаласидаги ҳатти-ҳаракатларини таҳдид қилиш ҳақида " Масиҳ, Фаластин фарзанди" саравҳали мақоласида қуйидагича ёзди: нима учун Ватикан насронийликнинг маркази ҳисоблангани номаълум ва шу билан бирга, христианларнинг аксарияти Байтлаҳм номини ҳеч қачон эшитмаган.
Исо /а/ динининг асосий қароргоҳи бўлмиш Ватикан черкови барпо этилди. Марям ҳазратлари фарзандининг туғилган жойи бўлган черкови эса қамал ва уруш остида ёлғиз қолмоқда. Рисолат газетасига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, гап шундаки, Ватикан ҳам бошқа халқаро ташкилотлар каби Ғазо синовидан ўта олмади. Ватикан дунёдаги энг муҳим диний муассаса сифатида хрстиан одамларни босқинчи режим жиноятларига қарши йўналтиришда ўзига хос таъсир кўрсатиши мумкин эди.
БМТнинг халқаро ҳамжамиятнинг дунёни бошқаришдаги сиёсий қўли сифатида заиф ишлаши фақат Ватиканнинг аралашуви билан ҳал қилиниши мумкин эди. Бошқа томондан, насронийлик, хусусан католик насронийлги асрлар давомида раҳм-шафқат, пасифизм ва севги дини сифатида шаклланган.
Қандай қилиб дунёдаги энг муҳим тинчлик хабарчиси тарихдаги энг катта жиноятлардан бири пайтида тенгламадан бутунлай чиқиб кетиши мумкин? Бу черков учун диний ўзлигини ҳимоя қилиш учун энг яхши имконият эди. Уйғониш ва модернизация даврида ўз жозибасини йўқотган ўзлик. Энди ўзини кўрсатиш ва Ғарб халқига инсоният учун илоҳий динлардан бошқа ҳеч қандай хавфсизлик қучоғи йўқлигини эслатиш вақти келди.
Аммо бу содир бўлмади ва черков ўзининг ноўринлигини яна бир бор исботлади. Бироқ, Папа ва католик насронийликнинг бу изолияцияси христиан динига эътиқод қилувчилар жамоасини тобора кўпроқ черковни Исо динидан ажратишга олиб бормоқда.
Ғазо можароси Ғарб цивилиациясининг ўзига хослигининг барча жиҳатлари учун мезбон бўлди, шу жумладан ҳукумат, дин ва халқар институлари учун. Бу орада ғарблашган насроний дини, яъни черков ўз тенглигини ва ҳатти-ҳаракатини яққол маълум қилди.
Исо Масиҳ Фаластинда туғилган. Қаттиқ ва юмшоқ йўл билан вайрон бўлаётган ерда. Сионист европаликларнинг жойлашиши ва кўчирлилгани ва бир йилдан кўпроқ вақт ичида Ғазо бўлгасида даҳшатли йўл орқали содир этаётган жиноятлар жой. Фаластинда фақат ишғол эмас, балки қолгаган нарсалар ҳам вайрон қилинмоқда.
Минглаб одамларнинг шафқатсиз қирғин қилиниши ва экотизимнинг вайрон бўлиши, дунё халқларининг кўз онгида шундай даҳшатли ҳақиқатки, Масиҳга ўхшаш одамлар бу жиноятга қарши йўлда ўз жонини фидо қилишга арзийди.
Исо Масиҳ осмонда. Қиёмат кунини кутмоқда Аммо Ғазо бугунги кунда Масиҳни ҳикояси каби азоб- уқубаталарнинг марказидир. Кўкрагида юраги бўлган масиҳийлар, жаннатдаги оталалари бўлган Марям ҳазратлари боласини чақиришлари керак.
* Порс тудей сайтидаги бошқа ОАВнинг мазмунини қайта нашр этиш унинг мазмунини тасдиқлашни англатмайди ва фақат аудиторияни хабардор қилиш учундир.