Исроил режими томонидан Ливан билан сулҳ 379 марта бузилган
(last modified Mon, 06 Jan 2025 11:05:01 GMT )
Январ 06, 2025 16:05 Asia/Tashkent
  • Исроил режими томонидан Ливан билан сулҳ 379 марта бузилган
    Исроил режими томонидан Ливан билан сулҳ 379 марта бузилган

Исроил режими ўтган 40 кун ичида Ливан билан тузилган сулҳ келишувни 379 марта бузган.

Порс тудей сайтининг хабар беришича, сионистик режим армиясининг Ливан билан ўт очишни тўхтатиш келишувининг бузиши оқибатида 32 киши шаҳид бўлиб, 39 нафар тан жароҳати олди. Исроил режимининг 2024-йил 23-сентябридан бери, Ливанга қилган ҳужумлари 4 минг 63 кишининг шаҳид бўлишига, 16 минг 663 нафарини жароҳатланишига олиб келди. Қолаверса. 1 миллион 400 мингга яқин инсонлар ҳам бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Қурбонлар ва кўчирилганларнинг аксаряти 23 сентябрдаги зўравонликлар авж олганидан кейин рўйхатга олинган.

БМТнинг Жанубий Ливанда жойлашган тинчликпарвар кучлари  /  (UNIFIL / ҳам куни кеча сионистик режим армияси томонидан ўт очишни тўхтатиш келишви бузилгач. ушбу режимнинг булдозери ушбу мамлакат жанубидаги Ал-Лабуна чегара ҳудудидаги Ливан армиясининг кузатув минорасини вайрон қилди деб эълон қилди.

Сионистик режимнинг БМТ кучлари ва Ливна армияси объектларини атайлаб, вайрон қилгани  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701- резолюциясини бузиш ҳисобланади, деб қўшимча қилди ЮНИФЕЛ.

Ливан мамлакат жанубида жойлашган БМТнинг тинчликпарвар кучлари ҳам Исроил режими Тир шаҳридаги Ал-Лабуна имннтақасидаги Ливан\ ва бу режим ўртасидаги чегара ҳудудига ҳам ҳужум қилди деб маълум қилди. Бу ташкилот барча томонларнни ҳар қандай ҳаракталарини, фуқаролик мулки ва инфратузилмасини йўқ қилишни тўхтатишга чақирди.

Айтилишича. сионистик режим ва Ливан ўртасида. халқаро воситачилик билан тузилган оташкесим 27-ноябр кун кучга кирди. Бироқ Исроил режими  ўт очишни тўхташини очиқ -ойдин бузган ҳолда бошиданоқ ўз мажбуриятларини оёқ ости қилди.