Бағдоднинг Дамашққа мурожаати: "улкан соатли бомба"дан эҳтиёт бўлинг!
-
Бағдоднинг Дамашққа мурожаати: \\\"улкан соатли бомба\\\"дан эҳтиёт бўлинг!
Ироқ парламенти аъзоси Бағдод ҳукуматнинг Сурия мамлакатида хавфли соатли бомба мавжудлиги ҳақида берган муҳим мурожаати тафсилотларинии маълу қилди.
Ироқ парламенти аъзоси Омир Ал- Файёз Суриядаги Ал Ҳувл лагерида ҳозирда 30 минг киши истиқомат қилаётгани, уларнинг аксарияқти ИШИД аъзолари эканини маълум қилиб, бу террористлар 50 давлат фуқароларига эга ва фақат Сурияни эмас, балки минтақа ва дунё мамлакатлари учун хавф туғдирувчи соатли бомба каби ҳаракат қилади деб таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ал-Фойиз ўз сўзларида, бу лагер аҳолиси айниқса ўсмирлар йиллар ичида ИШИД террорчилик мафкурасига тарбияланган деб изоҳлади.
Ироқ парламентининг ушбу вакилига кўра, Ироқ расмийлари Суриядаги сўнгги воқеалардан кейин Дамашқа муҳим хабар юборди ва Ал -Ҳувл лагери ишини ҳал қилишни талаб қилди. Шунингдек Ал -Ҳувл лагери ва бу муаммони ҳал қилиш Бағдод учун устувор вазифа эканини айтганлар.
Ироқ парламентининг ушбу аъзоси шунингдек, Бағдод ҳукумати бу лагерни демонтаж қилиш ва Ал-Ҳувл аҳолисни ўз мамлакатларига кўчиришга жиддий ёндошади. Ироқ қўшнисида минглаб радикал унсурлар жойлашган лагер мавжудлигини қабул қилмади. Аввалроқ, Диёла вилоятидаги Ироқ сунний уламолари иттифоқи раиси Жаббор Ал-Маъмаварий ҳам Ал -Ҳувл лагери ИШИДни тайёрлаш учун АҚШ томонидан қурилганини маълу қилганди.