Яман Исроил режими позицияларига қарши янги ракета амалиётни амалга оширди
(last modified Tue, 14 Jan 2025 11:47:40 GMT )
Январ 14, 2025 16:47 Asia/Tashkent
  • Яман Исроил режими позицияларига қарши янги ракета амалиётни амалга оширди
    Яман Исроил режими позицияларига қарши янги ракета амалиётни амалга оширди

Яман қуролли кучларининг сионистик режим позицияларига ракет ҳужуми ортидан бу режим томонидан босиб олинган ҳудудларда тревога овози янгради.

Душанбага ўтар кечаси Яман армияси мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тел-авив шимолидаги ишғол қилинган Яффа ҳудудидаги Исроил режимининг ҳаётий муҳим нуқтасини яна нишонга олди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, " Фаластин 2" баллистик ракетаси ёрдамида амалга оширилди.

Исроил режими ОАВлари ишғол қилинган ҳуудларнинг турли минтақаларида огоҳлантиришга сиреналари чалинганини эълон қилар экан, бу ракета ҳужуми ортидан 11 нафар сионистик яраланганини хабар қилди.

Яҳё Сариъга кўра, яна бир операцияда Яман ҳарбий -ҳаво кучлари тўртта дрон ёрдамида Яффа ҳудудидаги бошқа муҳим позицияларини нишонга олди ва бу ҳам тўлиқ муваффақиятга эришди.

Яман армияси матбуот котиби шунингдек ушбу муваффақиятли операциядан кейин, Яманнинг сионистик режимга қарши амалиётини ишғол  тугагунига қадар ва Ғазо блокадаси бекор қилингунигача давом эттиришга урғу берди.

Яман қуролли кучлари сионистик режим Ғазо бўлгасига ҳужумларини тўхтатмагунича, бу режим позицияларига ҳужум қилишни давом эттиришни ваъда қилган.