Босиб олинган ҳудудларда истеъфолар тўлқининг бошланиши/ Бен Гуэрдан армия штаб бошлиғигача
(last modified Wed, 22 Jan 2025 12:43:32 GMT )
Январ 22, 2025 17:43 Asia/Tashkent
  • Босиб олинган ҳудудларда истеъфолар тўлқининг бошланиши/ Бен Гуэрдан армия штаб бошлиғигача
    Босиб олинган ҳудудларда истеъфолар тўлқининг бошланиши/ Бен Гуэрдан армия штаб бошлиғигача

Кеча сионистик режим томонидан ишғол қилинган ҳудудларда бу режим амалдорларининг истеъфога чиқиш доминоси гувоҳи бўлди.

* Сионистик режим армия бош штаб бошлиғи Герзи Ҳалеви ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Кеча Ҳалеви 2023-йил 7 октябрдаги мағлубияти сабабли истъфога чиқиш ҳақида уруш вазирига ариза берганини маълум қилди.

*  Исроил режимининг ички хавфсизлик вазири Итмар Бен Гоэр ҳам Ғазо бўлгаисда ўт очишни тўхтатиш келишувининг имзоланишига норозилик сифатида бу режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу  кабинетидан истеъфога чиққач, вазирликдаги идорасини тарк этди. Ўт очишни  тўхтатиш келишувининг имзоланишини Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати, ҲАМОСга таслим бўлиш сифатида баҳолаган Бен Гуэр ўз идорасидан чиққанидан кейин, вазирлик даврида тасаввур қилиб бўлмайдиган иш қилганини ва сионистик кўчманчиларга 200 минг қурол олиб юбриш учун лицензия беранини айтди.

*  Исроил режими бош штаби бошлиғи истеъфога чиққани эълон қилинганидан бир неча дақиқа ўтгач. ОАВ бу режимнинг жанубий сектори қўмондони истеъфога чиққани ҳақида хабар тарқатишди. Сионистик режим ОАВлари бу режим армиясининг жанубий бўлинмаси қўмондони Ярон Финкелманнинг Фаластин қаршиликлариниг мағлубияти туфайли истеъфога чиқишини эълон қилганини хабар қилди.

*  Исроил режимининг собиқ уруш вазири Авигдор Либерман кеча бу режим армияси бош штаби бошлиғининг истеъфога чиқишига жавобан, Нетаняҳу ва унинг вазирлар маҳкамасининг бошқа аъзоларидан ҳам истеъфога чиқишини сўради.