Сионистик режим ўт очишни тўхтатиш келишувига амал қиладими?
-
Сионистик режим ўт очишни тўхтатиш келишувига амал қиладими?
Ғазо бўлгасида оташкесим келишуви амалга оширилиши ва асирлар алмашинувига қарамасдан, сиоинстик режимнминг бу келишувга содиқлигига айниқса Трампнинг ҳокимиятга келишидан кейин риоя этишига жиддий шубҳалар мавжуд Шу боис, БМТ Хавфсизлик кенгашининг сўнгги йиғилишида нутқ сўзлаганлар ушбу келишувни барқарорлаштиш зарурлигини таъкидлашди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний бу йиғилишда сўзлаган нутқида, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишнинг доимий ва барқарор ечимига айланиш кераклигини таъкидлаб, деди: бунинг учун сионистик режими қўшинларининг тўлиқ олиб чиқилиши, инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз етказилиши ва Ғазо бўлгасини кенг қамровли қайта қуриш режаси ишлаб чиқилиши керак. Бундан ташқари, халқаро ҳамжамият UNRWA миссиясини сақлаб қолиш ва фаластинлик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун барқарор ва башорат қилинадиган молиялаштиришни таъминлашга устувор аҳамият бериш керак. Қолаверса, тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид бўлган Ғарбий Соҳилда зўравонликнинг куучайиши, жумладан сионист кўчманчиларнинг ҳужумларига қарши туришда шошилинч ва қатъий чора кўришни талаб қилади деб таъкидлади.
Хитойнинг БМТ Хавфсизлик Кеангаши мажлисидаги вакили Futsong ҳам ўтган 15 ой ичида Ғазо бўлгасининг шиддатли бомбардимонларга дучор бўлганига, 46 мингдан ортиқ инсонларни шаҳид бўлганида, 2 миллион кишининг гуманитар инқирозга юз тутгани ва минтақа беқарорликка ботганига эътибор қаратиб, ўт очишни тўхтатиш -бу фақат биринчи одим ва Халқаро ҳамжамият эса бир қанча ва асоссий масалаларни, хусусан, Ғазо бўлгасидаги можароларни бутунлай тўхтатишни таъминлаш ва бу зонадаги гуманитар инқирозни камайтириш учун саъй-ҳаракатларни кучайтириши керак деб эълон қилди.
Бу фактлар эса шуни кўрсатадики, гарчи сионистик режимни бошқараётган ўнг қанот вазирлар маҳкамаси қаршилик босим остида сулҳни қабул қилишга мажбур бўлган бўлса-да, аммо асирларни озод қилганидан кейин, ҳам бу келишувга амал қилишга кафолат йўқ. Айниқса ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши ва амалга оширилиш, маҳбуслар алмашинуви сиоинстик режим ва шахсан Бинямин Нетаняҳу учун муваффақиятсизлик сифатида баҳоланиш ва ҳатто айрим экспертларга кўра, Нетаняҳу кабинетини таназзул ёқасида қўйган.
Айни пайтда босиб олинган ҳудудларда аҳоли ва кўплаб сиёсий, ҳарибй ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бу келишувга қарши норозилик билдирмоқда ва буни сионистик режимнинг мағлубияти, бошқа томонидан Фаластин қаршиликларнинг ғалабаси деб билади.
Исроил режими Ғазодаги 15 ойлик уруш давомида кўп марта ҲАМОСни ва Ғазодаги қаршиликни йўқ қилишга, сионист асирларни келишув билан эмас, куч билан озод қилишга , Ғазо секторининг бутун қисмини ёки ҳеч бўлмаганда бу бўлакнинг шимолий қисмини фаластинликлардан эвакуация қилишга ва бу географияда яна сионистик аҳоли пунктлари қуришга қарор қилганини эълон қилганди.
Аммо энди Тел-авив ҲАМОС билан келишув орқали ўз маҳбусларни фаластинлик маҳбуслар билан босқичма-босқич алмашишга рози бўлди. Бундан ташқари ҲАМОС ҳаракатига халқаро ёрдам етказилиши ва бу Фаластин қаршилик гуруҳи уларнинг тақсимланишини бошқаришда келишиб олди. Шунингдек Исроил режими ўз кучларини Ғазо секторидан олиб чиқишга рози бўлди.
Аслида, ҲАМОС ҳаракати билан оташкесим келишувини қабул қилиш қаршиликнинг иродасига қарши мағлубиятни қабул қилиш демакдир ва доимий равишда асирларни алмашиш ва босқинчиларни Ғазо бўлгасидан олиб чиқиб кетиш ва бу зонага халқаро ёрдамнинг кириб келишига кўмаклашни асссий талаб сифатида таъкидлаб келади.
Исроил режимининг ўт очишни тўхтатиш келишувига тўлиқ амал қилишига шубҳаларни кучайтирган яна бир омил Трампнинг АҚШда ҳокимият тепасига келишидир.
АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп Оқ уйда фармонларни имзолаш пайтида Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш мумкинлигига ишончим комил эмаслигини таъкиддлади.
Бундан олдин, Доналд Трампнинг минтақадаги вакили "Vitkoff" ҳам шундай деганди: Ғазо сектор келишуви қийин бўлган ва уни амалга ошириш қийинроқ бўлиши мумкин.