Фаластин қочқинларининг Ғазо бўлгаси шимолига қайтишнинг бошланиши ва сионистик режимнинг мағлубияти
(last modified Mon, 27 Jan 2025 12:15:52 GMT )
Январ 27, 2025 17:15 Asia/Tashkent
  • Фаластин қочқинларининг Ғазо бўлгаси шимолига қайтишнинг бошланиши ва сионистик режимнинг мағлубияти
    Фаластин қочқинларининг Ғазо бўлгаси шимолига қайтишнинг бошланиши ва сионистик режимнинг мағлубияти

Фаластинлик қочқинларни Ғазо бўлгаси шимолига қайтариш жараёни бугун бошланди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  минглаб фаластинлик қочқинлар буган эрталабдан бери Ар -Рашид қирғоқ кўчаси орқали Ғазо шаҳрига ва бу секторнинг шимолига қайтмоқда. Фаластин халқи бугун эрталаб ушбу чизиқ шимолидаги ўз уйларига қайтишлари ҳақида эълон қилинганидан кейин хурсандчиликни бошлади.

Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /ҲАМОС/ бу борадаги баёнотида фаластинлик қочқинларнинг қайтиши фаластинликларнинг ғалабаси бўлиб, бу ишғолчиларнинг  Ғазо бўлгаси аҳолисини кўчириш режаларни мағлуиятга учраганини ифодалайди деб маълум қилди.

Аввалроқ Шаҳоб ахборот агентлиги ҳам , тузилган келишувлар ва сионистик режим армияси баёнотига асосан, Ғазо сектори аҳолиси бугун эрталаб соат 7 дан бошлаб, Нестарим ўқи ва Ар-Рашид кўчаси орқали пиёда Ғазо бўлгасининг шимолидаги уйларига қайтишлари мумкин ҳамда текширувдан кейин авомобилллар бугун эрталаб соат 9:00 дан бошлаб Салоҳиддин кўчаси орқали Ғазо бўлгасининг шимолига қайтиши мумкин деб хабар қилди.

Шунингдек ҲАМОС ҳаракати матбуот котиби Абдуллатиф Ал-Қонуъ ҳам ўз баёнотида, Фаластин халқи ўз юртида мустаҳкам эканини ва уларни кўчиришга қаратилган ҳар қандай режа барбод бўлишига тўхталиб, Фаластин халқи ўз юртида қолади. Ғазо бўлгасида сулҳ ўрнатилганидан бери бедарак  йўқолганарни қидириш ва шаҳидларнинг жасадларини вайроналар остидан олиб чиқиш амалиёти бошланди  ва ҳар куни бу чизиқнинг турли жойларида вайроналар остидан кўпроқ шаҳидлар чиқади деб қайд этди. Бундан ташқари, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ғазодаги касалхоналарда яна 23 фаластинлик шаҳид бўлганлигига ишора иқлиб  шаҳидларнинг сонининг 47 минг 306 кишига етганини эълон қилди.