Сўровнинг ҳайратланарли натижалари: Z авлоди сионистик режим маҳсулотларини ёмон кўради
-
Сўровнинг ҳайратланарли натижалари: Z авлоди сионистик режим маҳсулотларини ёмон кўради
Дала текширувлари ва сўров натижалари сионистик режим томондан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жаҳон истеъмолчилари орасида жуда паст ўринга эга бўлганини кўрсатмоқда.
Сионистик режимнинг Globes веб-сайти бу режим маҳаллий тижорат брендлари тоифасида сўнгги ўринда эканлигини тан олди. Порс тудей сайтининг Меҳр ахборот агентлигига таяниб, хабар қилишича, ўтган ойларда 20 мамлакатда 40 000 киши ўртасида сиёсат, маданият, одамлар, экспорт, мирация ва туризм каби бизнес брендининг кучлилигининг олтида кўрсаткичи бўйича ўтказилган сўров ишончининг пасайишини кўрсатади.
Бундан ташқари, Ал -Маёдин телеканали ҳисоботига биноан, сўров натижалари янги авлод (Z авлоди) қатъий равишда сионистик режимга қарши эканлигини ва барча соҳаларда бу режимга энг паст балл беришини кўрсатмоқда.
Ҳисоботда, Тел-авив экспортини катта хавф остига қўйган Исроил режими маҳсулотларига нисбатан амалий эмбарго борлиги таъкидланади. Ишғол қилинган ҳудудларда қурилиш белгиси бўлган маҳсулотлар Z авлодининг нафарига дуч келган. Брендлари дунёда тарғиб қилиш учун ишлайдиган сионистик режимининг Brands компанияси асосчиси, Мути Шреф бу режимнинг савдо белгилари Ғазо секторида уруш бошланганидан бери жуда ёмон аҳволда эканини тан олди.