Таҳилчилар жавоб беришди: қандай қилиб Доналд Трампнинг таҳдиди беҳуда даъвога айланди
(last modified Tue, 18 Feb 2025 09:11:45 GMT )
феврал 18, 2025 14:11 Asia/Tashkent
  • Таҳилчилар жавоб беришди: қандай қилиб Доналд Трампнинг таҳдиди беҳуда даъвога айланди
    Таҳилчилар жавоб беришди: қандай қилиб Доналд Трампнинг таҳдиди беҳуда даъвога айланди

Сиёсий таҳлилчилар Доналд Трампнинг барча сионистик маҳбуслар озод этилмаса, Ғазога ҳужум қилиш таҳдидининг амалга оширилмаслигини таҳлил қилдилар.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган сешанба куни очиқ сўзларида, агар 15-февралгача барча исроиллик маҳбуслар озод этилмаса, дўзах Ғазо бошига тушади деб таҳдид қилганди.. Шанба ҳам етиб келди, аммо сулҳ битимига кўра, фақат 3 нафар сионист маҳбус озод этилдаи, холос.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Фаластин масалалар бўйича эксперт  Муҳаммад Муҳсин Файзий қуйидагича ёзади:  Доналд Трампнинг таҳдидлари ва аниқ муддати кўплаб таҳлилчилар ва ОАВ фаолларининг эътиборини тортди. Баъзилдар ҳатто шанба кунидан бошлаб, урушга қайтиш ва сулҳнинг барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ҲАМОСдан барча асирларни озод қилишнинг иложи йўқлигини ўйлашди.  Файзий деди: аммо жуда тез орада ва жума кунидан бошлаб, дўхахдан хабар йўқлиги маълум бўлди. Товарлар ва юк машиналарининг келиши жараёни янада қизғинлашди. Ҳатто Абу Убайда келишувни тўхтатган кундан бери ўртача 600 юк машинаси Ғазога кирди, бу аввалги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп.

Бу экспертга кўра:  ҲАМОС  ҳаракати ва Тел -авив режими ўртасидаги воситачилари  томонидан алмашилган хабарар шуни кўрсатадики, Бинямин Нетаняҳу вакиллари Трампнинг таҳдидида туриб олишмади ва афтидан баъзи қарашларидан фарқли улароқ, барча маҳбусларни озод қилиш учун Трампнинг белгилаган муддати ва шанба куни ўртасида ҳеч қандай мувофиқлаштириш ёик қисқа муддатли сенария бўлмаган ёки агар бўлса-да ҲАМОСга заррача таъсири кўрсатмади.

Трампнинг сафсатаси;  ҳеч қандай миграция йўқ 

Бу хусусда эса Муҳаммад Иймоний шундай ёзди:  Ғазо бўлгаси қаршилик кучи ҳатто сионистик режим бош вазирини ҳам Трампнинг ултиматумига эътибор бермай, 370 нафар фаластинлик асирни озод қилиш эвазига фақат 3 нафар сионист маҳбусни озод қилиш ҳақидаги ҲАМОС иродасига таслим бўлишга мажбур қилди. ҲАМОС ҳаракати 3 нафар сионист маҳбусни озод қилиш учун шаҳид Яҳё Синварнинг уйи яқини белгилади. Ва ҳолангки баннеларда Трампнинг Ғазодан одамларни эвакуация қилиш ҳақидаги мақтанишига жавобан: Қуддусдан бошқа  миграция йўқ деб ёзилганди.

Бинямин Нетаяҳу ҳам Трампнинг мақтанишига ишонишдан кўра, ҲАМОСнинг иродасига бўйинсунишни афзал кўрди ва асирлар алмашинувини қабул қилди, деб изоҳлади таҳлилчи Иймоний.

Мазкур муҳим воқеага парралел равишда, Доналд Трамп аниқ чекинишида деди: энди сионистик режим шанба куни соат 12:00 да нима қилишни ҳал қилиши керак. Исроил қандай қарор қабул қилса, биз қўллаб-қувватлаймиз.

Фаластинликларнинг қаттиқ қаршилиги 

Ливанлик таҳлилчи Руни Алфо ҳам  фаластинликларнинг Ғазо бўлгасида сионистик режимнинг бу ҳудудга қарши бир ярим йиллик кетма-кет ҳужумларига қарши қаршилик кўрсатишини мақтаб бир ярим йилдан ортиқ вақтдан бери фаластинликлар қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда. Бу кучларинг ўқ -дорилари таналари бўлиб,  қуроллари эса исроиллик танкалари ва  зирҳли машиналарига ўт қўйган тёшларининг суякларидир деб таъкидлади.

Ғарбий Осиёда ўзини кучли деб билган армия бир ярим йилдан ортиқ вақт давомида урушда ғалаба қозона олмади, чунки бу ер уларга тегишли эмас ва бу замин тарихнинг босқинчиларига алоқаси йўқ. Қаршилик кучлари ер остидан чиқиб, босқинчилар оёғи остидаги ерни силкитади деб аниқлик киритди, бу таҳлилчи.