Шаҳид Сайид Ҳасан Ҳошим Сафиуддин ким эди?
-
Шаҳид Сайид Ҳасан Ҳошим Сафиуддин ким эди?
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ижроия кенгашини бошқарган ва шаҳид Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг ўрнига келиши мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида тилга олинган Сайид Ҳошим Сафиуддин 2024-йил 3-октябр куни Байрутда сионистик режим ҳаво ҳужуми оқибатида шаҳид бўлди.
Ҳошим Сафиуддин шаҳид Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг холавачаси бўлиб, 1964 йилда Ливан жанубида таниқли оилада туғилган. 1980-йиллаода у қариндоши Сайид Ҳасан Насруллоҳ билан диний илларни ўрганиш учун Эроннинг Қум шаҳрига келади. 1983-йилда у Ливан шиа ислом кенгаши қонунчилик кенгаши аъзоси Муҳаммад Али Ал-Аминнинг қизига уйланди. 1994-йилда Ҳасан Насруллоҳ уни Байрут минтақасидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати раиси этиб тайинлади. Кейин 1995 йилда Насруллоҳнинг ҳарбий фаолияти учун масъул бўлган жиҳод кенгаши раислигини эгаллади. 1998 йилда Сайид Сафиуддин ижроия кенгаши масъули лавозимига киради.
Сайид Ҳошим Сафиуддин 2008 йилдан бери АҚШ санкциялари рўйхатида ва 2017 йилдан бери АҚШнинг қора рўйхатида.
2023-йил май ойида унинг Ливанда ўлдирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Кейинчалик бу хабарлар рад этилди. Сионистик режим армиясининг 2024-йил 27-сентябр куни Ливанга қилган ҳужумларидан кейин, ОАВ бу суиқасднинг нишони сифатида Сайид Ҳошим Сафиуддинни белгилади. Reuters хабарига кўра, у бу ҳужумдан қутулган
Аммо якунда 2024-йил 3-октябрда сионистик режимнинг Ливан пойтахти Байрут шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумида Сафиуддин кўп йиллик шаҳидлик орзусига эришган. Шаҳид Сайид Ҳошим Сафиуддин шаҳид бўлишидан бир неча соат олдин ваъда қилинган нажоткор имом Маҳдий /ажж/га қуйидаги ёзганди: умримдан кўп нарса қолмади, сизни кўрмасдан кетишимни хохлайсиз шекилли!?
Сайид Ҳошим Сафиуддин шаҳид бўлганидан кейин Ислом Инқилоби олий раҳбари ҳам унинг ҳақида қуйидаги ёзгандилар: шаҳид Сафиуддиннинг жасорати ва фидоийлиги ва бошқа саркардалар ва Насруллоҳнинг ўқи бўлган мужоҳидлар ўша минтақадаги Литони, Тир ва бошқа шаҳарларнинг жанубини босиб олиш ва уни босиб олинган Фаластинга қўшиб олиш хавфини бартараф этди ва ўша давлатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун Ҳизбуллоҳнинг жонини, мулкини ва қимматли обрўсини майдонга олиб чиқди ва босқинчи ва жиноятчи сионистик режимни мағлуб этди.