Сионистик режим булдозерлари соясида, Ғазо ва Женинда Муборак Рамазон ойи
-
Сионистик режим булдозерлари соясида, Ғазо ва Женинда Муборак Рамазон ойи
Муборак Рамазон ойининг бошланиши ва Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин лагерида яшовчи фаластинликлларнинг қамал қилиниши оқибатида юзага келган оғир иқтисодий ва ижтимоий вазият билан сионистик режимнинг бу лагерга ҳужуми ва Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилидаги фаластинликларнинг уйларини вайрон қилиши давом этмоқда.
Исроил режимининг булдозерлари, Ғарбий Соҳилдаги Женин лагерининг асосий ва иккичи даражали йўлларни вайрон қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Фаластин манбаларига кўра, бу ҳужум ортидан 40 мингга яқин фаластинлик кўчирилган.
Фаластинлик қочқинлардан бири Ал-Олам ахборот канали билан суҳбатда, биз уйимизга қайтишни кутмоқдамиз Сионистик режим кўчирилиши билан фаластинликларнинг иродасини нобуд қилиш мумкин деган хом хаёлда, лекин бу нотўғри. Сионистик режимнинг ҳужумлариг қарамай, биз она шаҳримизда яшашни хохламймиз, Женин уларга эмас, балки фаластинликларга тегишли деб таъкидлади.
Кечадан бери сионистик режим Тулкарм шаҳри шарқида,, Ғарбий Соҳил шимолида жойлашган Нуршамс лагеридаги турар-жойларни вайрон қилишда давом этади ва бу режимнинг булдозерлари ушбу лагер ичидаги 30 га яқин турар жойларни вайрон қилди.
ҲАМОС ҳаракати Ғарбий Соҳилдаги ҳужумни қоралади
Фаластин исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОС сионистик режим томонидан Нуршамс лагеридаги фаластинликларнинг уйларини вайрон қилинганини қоралаб, бу ҳаракатни халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузиш ва уруш жинояти деб ҳисоблади. ҲАМОС ҳаракатига кўра, босқинчи режим армиясининг ҳаракатлари сионистик режим раҳбарлари, жумладан унинг бош вазири ва уруш вазирининг ҳужжатлаширилган баёнотлари билан бир вақтда амалга оширилмоқда. Бу эса фаластинликларнинг Ғарбий Соҳил шимолидаги лагерлардан кўчириш бўйича режалаштирилган режани ифодалайди.
Ғазо бўлгаси халқининг уруш вайроналари устидаги ифторлик дасурхони
Ғазо бўлгасида яшовчи фаластинликлар ҳам Муборак Рамазон ойининг биринчи шанба куни вайрон бўлган уйлари вайроналари орасида ва яқинларини йўқотишнинг чидаб бўлмас азоби вазиятида ифтор дастурхони атрофида йиғилди. Ғазо секторининг барча турар жойлари вайрон бўлган шимолида фаластинликлар энг оддий шароитларга эга бўлмаган чодирларга бошпана олди ва улар рўзаларини оддий таомлар билан очдилар ва бу асосан консервадир.
Минлаб фаластинлик қочқинлар сув ва озиқ-овқат тақчиллигидан чодирларда ифторлик қилишга мажбур бўлган. Ғазо бўлгасининг жанубидаги Хон Юнис шаҳрида ам бу ҳолат унчалик фарқ қилмади. Ғазо секторидаги қирғин урушдан омон қолганлар муҳтожларнинг бир қисмига озиқ-овқат тарқатишди, ёшлар эса рўзадорларга ихтиёрий равишда хурмо ва сув тарқатишди.
Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри ва Шужоия маҳалласида умумий ифторлик дастурхони ёзилди ва юзлаб фаластинликлар қирғин уруши натижасида вайрон бўлган уйлари вайроналари орасида тўпланди.
Ғазо халқи вайронгарчиликларга қарамай, умидли ҳаёт қуришга ва уйларининг вайрон бўлган деворларига фонлар осиб, вайронгачиликлар орасида умид чақнашни чизишга ҳаракат қилмоқда.