Мўсул ғарбида ИШИД террористлари колоннаси йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i9598-Мўсул_ғарбида_ИШИД_террористлари_колоннаси_йўқ_қилинди
Ироқдаги халқ кўнгилли кучлари Мўсул ғарбида ИШИД террористик гуруҳига тегишли колоннани нобуд этдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 29, 2016 18:24 Asia/Tashkent
  • Мўсул ғарбидаги Ироқ кўнгилли кучлари
    Мўсул ғарбидаги Ироқ кўнгилли кучлари

Ироқдаги халқ кўнгилли кучлари Мўсул ғарбида ИШИД террористик гуруҳига тегишли колоннани нобуд этдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Мўсул ғарбидаги Ироқ кўнгилли кучлари  бугун ИШИД террористларига тегишли бир қанча ҳарбий машиналар ва ҳарбий -техника тажҳизотлардан иборат бўлган колоннани нишонга олиб йўқ қилдилар.

Бу амалиёт натижасида бир гуруҳ террористлар ҳам ҳалок бўлди.

Кеча ҳам Ирооқ халқ кўнгилли кучлари,  Мўсул ғарбида амалга оширган амалиётлари жараёнида  тўртта қишлоқни ИШИД террористлар ишғолидан озод этишди.

Бу ҳарбий кучлар шунингдек  Найнаво вилоятининг иккинчи энг йирик шаҳри бўлган Талаъфар томонидаги  магистрални озод этишга муваффақ бўлишди.