Мўсулни озод этиш амалиётларида мингга яқин ИШИД террористлари йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i9610-Мўсулни_озод_этиш_амалиётларида_мингга_яқин_ИШИД_террористлари_йўқ_қилинди
Ироқ армияси қўмондонларидан бири 17 октябрь бошланган Мўсул шаҳрини террористлардан озод қилиш амалиётлари жараёнида мингга яқин террористларнии ҳалок бўлганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 29, 2016 19:49 Asia/Tashkent
  • Ироқ армияси
    Ироқ армияси

Ироқ армияси қўмондонларидан бири 17 октябрь бошланган Мўсул шаҳрини террористлардан озод қилиш амалиётлари жараёнида мингга яқин террористларнии ҳалок бўлганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Ироқ армияси қўмондонларидан бири Абдулғани Аласадий  ўз сўзларида  бу мамлакат махсус ҳарбий кучларини ИШИД террористларига етказиладиган ёрдамлар йўлини тўсиш учун ўтказган  ҳарбий тактикаларида  тинч аҳолини ҳам ҳимоя қилишмоқда деб қўшимча қилди.

Аласадий  шунингдек  айрим минтақаларда Ироқ армияси ўтказган  амалиётларида катта ютуқларга эришганини таъкидлаб,  бу ҳарбий кучлар Мўсул шаҳрининг шарқ минтақаларининг яримини террористлар ишғолидан озод этиб  террористлар ва бомба қўйилган автомашиналарга ҳам юзмаюз бўлишмоқда ва  террористларнинг барча мақсадларини чипакка чиқаришмоқда деб аниқлик киритди.

Ироқ манбаларига кўра бу мамлакат ҳарбий учоқлари ҳам  Мўсул шарқидаги террористларга тегишли портловчи моддалар  тайёрлайдиган ва бомба қўйилган автомобиллар марказини нишонга олган.