АҚШ ва Британиянинг Ямандаги тунги ҳужумлари/ Санъо: босқинчиларнинг жазоси оғриқли бўлади
-
АҚШ ва Британиянинг Ямандаги тунги ҳужумлари/ Санъо: босқинчиларнинг жазоси оғриқли бўлади
ОАВ Яманнинг турли ҳудудларида АҚШ ва Британия томонидан ҳаво ҳужумлари уюштирилгани ва бу мамлакатнинг ҳимоясиз халқининг уйлари бомбардимон қилингани ҳақда хабар тарқатди.
Ал-Маёдин телеканали ҳам якшанба куни эрта тонгда АҚШ ва Британия ҳарбий самолётлари Яман пойтахти Санъо шаҳридаги Жарбон ҳудудини нишонга олгани ҳақида хабар тарқатди. АҚШ ва Англия босқинчилари шунингдек одамларнинг уйларини бомбардимон қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ ва Британия ҳаво кучларининг Санъо ва Саъда вилоятларининг турли ҳудудларига берган зарбаларида 39 киши шаҳид бўлган ва ёки жароҳатланган.
Яман Олий сиёсий Кенгаши: босқинчиларнинг жазоси оғриқли бўлади
Бу ҳужумларга жавобан Яман Олий Сиёсий Кенгаши ўз баёнотида, тинч аҳолини нишонга олиш АҚШнинг ожизлигини кўрсатади ва бу ҳаракат бизни Ғазо бўлгасини қўллаб-қувватлашдан тўхтамайди, балки вазиятни янада қийин ва шиддатли босиқга олиб келди деб маълум қилди. Яман Олий Сиёсий Кенгаши шунингдек босқинчиларни жазолаш профессионал ва оғриқли бўлади, деб изоҳлади.
Санъо ҳукумати ТИВ-и: АҚШ ва Британиянинг ҳужуми суверенитетимизни бузишдир
Бундан ташқари Яман ТИВ-и ҳам ушбу ҳужумларга жавобан АҚШ ва Англиянинг тинч аҳоли манзилларига ҳужуми Яман суверенитетини ва барқарорлигини очиқдан-очиқ бузишдир деб эълон қилди. Бу вазирлик ўз баёноти давомида агрессия вақтинчилик Қизил денгизда тинч-осойишталик қайтган ва фақат Исроил режими кемаларига нисбатан чекловлар жорий қилинган пайтга тўғри келмоқда деб қўшимча қилди.
Яман армияис жавоб беришга тайёрланмоқда
Ал-Маёдин тармоғи ўзининг Санъодаги мухбирига таяниб, Яман армияси АҚШ ва Британиянинг мамлакатнинг турли ҳудудларига ҳаво ҳужумларига қарши кенг кўламли жавоб чораларига тайёрланаётганини маълум қилди.