Яман армияси АҚШнинг 18-чи дронини йўқ қилди
-
Яман армияси АҚШнинг 18-чи дронини йўқ қилди
Яман армияси матбуот котиби мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари АҚШнинг 18-чи MQ-9 дронини уриб туширганини хабар қилди.
Поср тудей сайтининг хабар қилишича, Яман армияси матбуот котиби Яҳё Сариъ бугунги баёниясида АҚШнинг Яманга қарши такрорий тажовузи ва бир қанча яманлик фуқароларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланишига жавобан, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Аж-Жувф вилляти ҳаво ҳуудудида душманлик миссиясини бажараётган АҚШнинг MQ-9 дронларини уриб туширди деб эълон қилди.
Бу эса сўнгги 10 кун ичида Яман қуролли кучлари уриб туширган 3-чи АҚШ дронидир. Ваъда қилинган Фатҳ уруши ва Яман армиясининг Ғазони қўллаб-қувватлаш учун олиб борган муқаддас жиҳоди бошланганидан бери жами 18 та АҚШнинг турли турдаги дронларини уриб туширган.
Яман армияси Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш амалиётларини давом эттирмоқда ва Яманга қарши ҳар қандай тажовузга қарши туриш учун мудофаа миссияларини давом эттиради деб эслатди, Яҳё Сариъ.
Бу эса бугун эрталаб АҚШ ҳарбий самолётлари Яманнинг Ҳудейда вилоятини бомбардимон қилган пайтга тўғри келди. АҚШ қирувчи самолётларининг Ғарбий Ҳудейда вилоятидаги Муқбил шахрига уюшгтирган ҳужумида ҳозиргача 6 нафар тинч аҳоли шаҳид бўлди. Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълуомтларига биноан, шаҳидлардан 3 нафари болалар, яна икки нафари аёллардир. Бу жиноятларда 16 нафар тинч аҳоли ҳам тан жароҳати олди ва вайроналарни олиб ташлаш ҳали тугаланмаганини ҳисобга олсак, шаҳидлар ва ярадорлар сони ошиши мумкин.