Сионистик режим таҳлилчиси: Яман ракетаси сионистик режимнинг дунё билан алоқасини узди
-
Сионистик режим таҳлилчиси: Яман ракетаси сионистик режимнинг дунё билан алоқасини узди
Яман армиясининг босиб олинган ерларга муваффақиятли ҳаво ҳужумлари ортидан сионистик режим таҳлилчиси бу режим мудофаа тизимларининг Санъо ҳужумлари қаршисида тўлиқ самарасизлигини фош этди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг " Маарив" газетаси ўз хабарида ҳарбий ва хавфсизлик масалалар бўйича таниқли таҳлилчи Габи Ашкенозига иқтибос келтириб, Яман қуролли кучларининг учувчисиз учоқларидан бири Ашкелон яқинидаги электр станциясини уриб юборишдан бир неча метр нарига келди ва бу масала Тел-авивга жиддий сигнал юборди деб ошкор қилди. Бу таҳлилчи сўнгги бир ярим йил ичида Яманга қилинган кенг кўламли ҳужумларга ҳам тўхталиб, Ямандан Исроил томон ўнлаб ракеталар ва учувчисиз учоқлар учирилди. Уларнинг барчасини кузатиб боришнинг иложи йўқлиги аён бўлди. Бу таҳдидларни тўхтатиш учун Исроил осмонида девор қуриш мумкин эмас деб таъкидлади.
Ашкенози шунингдекк Яман қуролли кучларининг муваффақиятларини " мисли кўрилмаганлигини эслатиб, яманликлар Исроил суверенитетининг рамзларидан бирига зарар етказишга муваффақ бўлшиди ва Исроилнинг ташқи дунё билан алоқасини узишдек стратегик мақсадларига эришишга ҳам муваффақияли бўлишди деб маълум қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида Ясман армияси 18 ойдан ортиқ вақт давомида Боб-ул-Мандаб бўғозидаги юк ташиш йўналишларини тўхтатиб, савдо кемаларининг Эйлат портига киришига тўсқинлик қилмоқда ва ҳаттоки уларнинг Сувайш канали орқали Ўрта ер денгиздаги Исроил портларига ўтишларига тўсқинлик қилди деб изоҳлади.
У сўзлари якунида, сўнгги бир ярим ой ичида Яман ҳужумларининг шиддати ортди ва биз қандайдир ҳаво блокадасига дуч келяпмиз, Исроил амалда дунёда изоляция қилинган оролга айланди деб қўшимча қилди.