Ал-Ахбор газетаси: Эроннинг маҳаллий ядро саноати ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди
(last modified Wed, 02 Jul 2025 13:01:07 GMT )
июл 02, 2025 18:01 Asia/Tashkent
  • Ал-Ахбор газетаси: Эроннинг маҳаллий ядро саноати ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди
    Ал-Ахбор газетаси: Эроннинг маҳаллий ядро саноати ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди

Ливаннинг араб тилидаги газетаси АҚШ ҳукумати Эрон Ислом республикасининг ядровий иншоотларига ҳужум қилганига қарамай, Эрон ядро саноатнинг маҳаллий табиати ва илғор технологиялари уни йўқ қилишни имконсиз қилган , деб ёзди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Ливаннинг Ал-Ахбор газетаси 2006-ймл 6-апрелда Эрон уранни тинч ва фуқаролик мақсадларда 3,5 фоизгача бойитиб, ядровий қудратга эга давлатлар қаторига қўшилишини ва ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини расман эълон қилди. Бу масала эса уран қазиб олишдан тортиб энергия ишлаб чиқаришигача бўлган узоқ жаарённинг натижаси бўлиб буларниг барчаси Эрон ичида содир бўлди, деб ёзди.

Бу газета қўшимча қилиб таъкидладики, аммо Ғарб ва араб нутқида реакторларр кўпинча ядровий иншоотларга тенглаштирилди, ва ҳолангки биз биламизки, ядровий иншоотлар асосан ишлаб чиқариш марказларига тегишли ва уларда хавфли ёки реактивв радиоактив модда мавжуд эмас,

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим 2025-йил 13-июн куни халқаро ҳуқуқ аа Эрон Ислом Республикасининг миллий суверенитетини очиқдан-очиқ бузган ҳолда, Теҳрон ва бошқа айрим шаҳарлардаги ҳудудларни , жумладан Эроннинг ядровий иншоотларини ҳарбий ҳужум билан нишонга олди. Бу тажовузкор ҳаракатда бир қанча эронлик олимлар, ҳарбий қўмондонлар, хизматчилар ва тинч аҳоли шаҳид бўлди. Бундан ташқари, АҚШ ҳам бу тажовузнинг давоми сифатида якшанба куни -22 июнь куни эрталаб Эроннинг Фурду, Натанз ва Исфаҳон ядровий майдонларига тўғридан-тўғри ҳужум қилиб , сионистик режимнинг Эронга қарши урушига амалда қўшилди. Бу ҳужумарга жавобан, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи БМТ Низомининг 51 моддасига таяниб, Эрон Ислом республикаси ўз миллий манфаатлари ва халқи хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни сақлаб қўйишни таъкидлади.