Ливандаги Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш тақдири қандай?
-
Ливандаги Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш тақдири қандай?
Сўнгги ҳафталарда Ливандаги Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш режаси АҚШ босими ва сионистик режимнинг дастаги билан таклиф қилинган эди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ босими остида , сионистик режим ва баъзи минтақа ҳукуматлари кўмагида таклиф қилинган бу режа, кўплаб кузатувчилар нуқтаи назаридан, нафақат Ливан суверенитетини бузиш балки мамлакатнинг сиёсий ва хавфсизлик воқеликларни эътиборсиз қоддириб, ички беқарорлик ва минтақавий тарангликни кучайтириш хавфини туғдиради.
Ички муаммолар: 1. мазҳаблараро бўлинишлар: яқинда Ливан Вазирлар маҳкамасида шиа вазирлари иштирокисиз қабул қилинган резолюция Ливан сиёсий меъёрларини бузади ва мазҳаблараро зиддиятларни кучайтирди. Ҳизбуллоҳ ва Амал Ҳаракати буни ноқонуний деб билади ва шиа жамоаси қуролсизланишни экзистенциал таҳдид сифатида билади .2008 йилги инқироз тажрибаси ҳам бундай ҳаракатлар ички зиддиятга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади.
2. Ливан армиясининг заифлиги: армия ўзининг операцион эҳтиёжларининг фақат бир қисмини қондиради ва етарли даражада мудофаа қобилиятига эга эмас. "Иқтисодий инқироз бу заифликни янада кучайтиради. Шу боис қуролсизаниш миссияси ҳарбийлар учун амалий бўлмаган кўринади.
3. Миллий суверенитенинг заифлашиши: сионистик режим ҳар куни Ливан ҳудудига ҳужум қилиб, ҳудудларини эгаллаб олган бир вазиятда Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш ягона тўхтатувчи кучни йўқ қилиш демакдир.
Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш режаси АҚШ ва сионистик режимнинг " Ал-Ақсо бўрони" амалиётидан кейин қаршилик кўрсатиш ўқини заифлаштириш бўйича катта стратегиясининг бир қисмидир. Сионистик режими бу режадан фойдаланиб, Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумларни оқлади ва минтақавий тўқнашувлар хавфи ортди. Бундан ташқари, хорижий аралашув, дрон ва сунъий йўлдош орқали Ливан суверенитетига путур етказади. Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш режаси нафақат мазҳаблар келишувининг бузилиши, хавфсизлик кафолатларнинг йўқлиги ва чет эл аралашуви туфайли амалга ошириб бўлмайди, балки Ливанни берақорлик ва чет эл ҳукумронлигига очиб беради. Сионистик режим тажовузи тўхтамагунича ва ишончли хавфсизлик кафолатлари таъминланмагунича, миллий хавфсизликнинг кафолати сифатида қаршилик қуроли музокаралар олиб бўлмайдиан бўлиб қолади.