Ғазо ўлим ёқасида / глобал институтлар Ғазо секторини қутқариш учун фарёд қилмоқда
-
Ғазо ўлим ёқасида / глобал институтлар Ғазо секторини қутқариш учун фарёд қилмоқда
БМТнинг Ғазо бўлгасида очарчиликни расмий эълон қилиши билан минтақадаги гуманитар фалокатнинг чуқурлиги ҳақида ҳуқуқий ва гуманитар ташкилотларнинг халқаро реакциялари ва огоҳланнтиришлари тўлқини бошланди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Oxfam ташкилоти БМТнинг Ғазода очарчилик эълон қилгани ер юзида кузатилаётган нарсаларга тўлиқ мос келишини таъкидлади.
Мазкур ташкилотнинг Ғазо секторидаги вакили Крис Макнитуш деди: агар ўтиш жойлар очилганида бу фалокатнинг олдини олиш мумкин эди, аммо бу содир бўлмаяпти. У шуниндек Ғазо секторидаги вазиятни мутлақо ҳалокатли деб баҳолади ва инқироз кучайиб бораётганидана огоҳлантирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матуот котиби Кристиан Линдмаер ҳам Ғазодаги вазият очарчилик чегарасини кесиб ўтганини ва ҳукуматлардан шошилинч чоралар кўришни талаб қилганини маълум қилди. У ўз сўзларида кўп вақт йўқотилди ва қурбонлар, айниқса болалар, тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда деб изоҳлади.
ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном ҳам ўз мурожаатида Ғазодаги 15,600 дан ортиқ бемор, шу жумладан 3,800 болалар шошилинч тиббий эвакуацияга муҳтожлигини эълон қилди. У яна бир бор ўт очишни тўхтатиш ва ёрдам етказиб беришни зудлик билан осонлаштиришга чақирди.
БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Бош комиссари Филипп Лаззарини сиоинстик режимни очарчиликни инкор этишини бас қилишга чақирди.
Жаҳон озиқ-овқат дастурининг озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлили директори Жон Мартин Бауэр ҳам Ғарбий Осиёнинг ушбу минтақасида биринчи марта очарчилик расман тасдиқланди. Фалокатнинг ўлчамларини кўрсатадиган тарихий лаҳза деб маълум қидди. У ҳам шошилинч чоралар кўриш ва гуманитар ёрдамни бошқаришш учун дала маълумотларни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ислом Ҳамкорлик ташкилоти ўз баёнотида Ғазо халқига татбиқ этилган очарчиликни қоралаб, бу фалокат учун тўлиқ Исрроил режимини жавобгар деб ҳисоблади. Ташкилот очарчиликни тўғридан-тўғри "ноқонуний блокада, ёрдамнинг олдини олиш ва озиқ-овқат захираларини йўқ қилиш" натижаси деб таърифлаб, буни уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят деб атади. Ташкилот, сиоинстик режим жиноятлариишини Халқаро жиноий судга топшириш ва режимга қарши глобал санкциялар жорий этишга чақирди.