"Буюк Исроил" лойиҳаси: тарихий илдизлар, минтақавий мақсадлар ва геосиёсий оқибатлар
"Буюк Исроил" лойиҳаси Тел-авивннинг катта стратегияларининг марказида бўлиб ҳарбий, сиёсий , дипломатик ва дискурсив сиёсатлар билан боғлиқ. Масалан:
Ҳарбий стратегия: 60 000 дан ортиқ шаҳидларга сабаб бўлган Ғазо уруши бу ёндашувга мисолдир: Ливан ва Сурияга ҳаво ҳужумлари, айниқса, 2024-йил декабрида Башор Асад қулаганидан сўнг, буфер зоналар яратиш ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати каби қаршилик гуруҳларни заифлаштириш мақсадида амалга оширилди.
Сиёсий стратигия: икки давлат ечимини рад этиш ва Ғарбий Соҳил ва Ғазо бўлгасида турар-жой қурилиши Тел-авив сиёсатининг асосий устунларидир.
Дипломатик стратегия: : Тел-авив Вашингтон ва унинг ғарбий иттифоқчиларининг ўз мақсадларига эришиш учун сўзсиз қўллаб-қувватлашидан фойдаланади. Бунга мисол сифатида 2018 ва 2019 йилларда Доналд Трампнинг биринчи маъмурияти томонидан Голан теппаликлари ва Қудусни ушбу режимнинг бир қисми сифатида тан олишини айтиш мумкин.
Халқ дипломатияси стратегияси : ҳикояни назорат қилиш ва экспансионистик сиёсатни оқлаш учун "ҳасбара" (оммавий дипломатия) сиёсати қўлланилган. Ижтимоий тармоқларда "Буюк Исроил" хариталарининг чоп этилиши, Бинямин Нетаняҳу томонидан хаританинг БМТда намойиш этилиши ва диний символизмдан фойдаланиши ҳам ушбу стратегиянинг бир қисмдир.
Нормализация келишувларининг заифлашиши : "Буюк Исроил" режалари эълон қилинганидан кейин Саудия Арабистони билан "Иброҳим келишуви"нинг тўхтатилиши ва араб давлатларининг ғазабланган муносабати минтақавий тинчликка эришиш имкониятларини камайтирди. Туркия ҳукуматининг Исроил режимининг Анадолуга кенгайиш хавфи ҳақидаги баёнотлари ҳам минтақавий хавотирларни кучайтирди. Бу реакциялар араб давлатларнинг Исроил билан тинчлик музокараларига бўлган ишончи пасайганини кўрсатади.
АҚШ кўмаги ва араб давлатларининг заиф реакциялари билан амлага оширилаётган бу лойҳа ҳарбий, сиёсий, дипломатик йўллар билан амалга оширилмоқда ва унинг мақсадлари ҳудудий кенгайиш, қўшни давлатларни заифлаштириш, фаластинликларни мажбуран кўчириш, иқтисодий ҳукмронлик, озчиликалар билан иттифоқ тузиш, диний-қонунийлаштиришдан иборат. Бироқ , бу лойиҳа жиддий ва катта муаммоларга дуч келмоқда.