Сионистик режим АҚШ ҳамкоригисиз Қатарга ҳужум қилиши мумкинми?
-
Сионистик режим АҚШ ҳамкоригисиз Қатарга ҳужум қилиши мумкинми?
Оқ уйнинг Бинямин Нетаняҳуниг Вашингтон билан келишилмаган ҳолда Қатарга ҳужум қилишга буйруқ бергани ҳақидаги даъвоси, АҚШ ва сионистик режим ўртасидаги чуқур ва тарихий ҳарбий ва разветка алоқаларни ҳисобга олинса, нафақат жиддий шубҳалар билан кутиб олинди, балки АҚШнинг барча асосий давлатлари ҳудудида бундай нозик операцияларни амлага оширишда исроилнинг мустаиқллиги даражаси ҳақидаги фудаментал саволларни ҳам келтириб чиқарди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ ва Исроил ҳарбий ва разветка алоқалари дунёдаги энг чуқур ва мураккаб икки томонлама ҳамкорликларидан биридир. Исроил режими ўнлаб йиллар ичида АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги энг яқин иттифоқчиларидан бири сифатида танилган ва бу муносабатлар кенг молиявий, қурол ва разветка ёрдами билан бирга келган. АҚШ Исроил реэимига ҳар йили милиардлаб доллар ҳарбий ёрдам беради ва режимнинг илғор қуроллар, жумладан F-35 қирувчи самолётлари ва ракетага қарши мудофаа тизимилари билан иҳозлади.
Бундан ташқари, Моссад ва Марказий разветка бошқармаси каби ташкилотлар ўртасидаги разветка соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ҳарбий разветка бўлинмалари/масалан, Исроилдаги Аман/ орқали ахборот алмашинуви мисли кўрилмаган даражага етди. Манбаларга кўра, Исроил режиимнинг Қатарга ҳужуми Дохадаги ҲАМАС етакчиларини нишонга олишга қаратилган, муҳим логистика ва сиёсий мураккабликларга эга опрерация эди. Ал-Удейд ҳарбий базаси жойлашган Қатар АҚШнинг минтақадаги энг йирик ҳарбий базаларидан бири бўлиб, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги ҳарбий амалиётларида муҳим рол ўйнайди. АҚШнинг яқин иттифоқчиси ҳудудига бундай ҳужумни Вашингтон билан келишилмаган ҳолда амлага ошириш катта сиёсий ва ҳарбий хавфларни келтириб чиқаради, жумладан Қатардан ҳарбий жавоб бериши ёки минтақавий тарангликнинг кучайиши мумкинлигини.
Қатар ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Исроил армияси мамлакатга бостириб кирганидан сўнг, АҚШ Дохага ҳужумлар 10 дақиқа ўтиб хабар бергании айтди. У шунингдек, Оқ уйнинг Доха сионистлар ҳужумидан олдин хабардор қилингани ҳақидаги даъвосини рад этди.
Операцион нуқтаи назардан, бундай миқёсдаги ҳужумни амалга ошириш одатда АҚШ билан мувофиқлаштириш орқали таъминланадиган разветка ва логистик ёрдамни талаб қилади. Манбаларга кўра, Исроил режими Исроил шу каби ҳужумлар учун сунъий йўлдош маълумотлари, дронлар ва кибер операциялардан фойдаланган, бунинг аксарияти АҚШ ҳамкорлиги билан амалга оширилган. Маарив газетаси Қатарга қилинган ҳужум билан боғлиқ ҳолда, операция Шин Бет томонидан ҳафталар олдин режалаширилгани ва бу юқори даражадаги тайёргарлик ва мувофиқлаштиришдан далолат беради. Бундай кенг қамровли режалаштириш. айниқса АҚШнинг асосий иттифоқчиси заминида, АҚШни хабардор қилмасдан амалга оширилиши мумкинлигига ишониб бўлмайдиган кўринади.
Бошқа томондан, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Исроилнинг Дохага ҳужумини Нетаняҳунинг шахсий қарори деб атагани ва афсус билдирган баёнотлари Вашингтоннинг халқаро босимни камайтиришга қаратилган сиёсий стратегиясиниг бир қисмидир. Бу баёнотлар баъзи манбалар, жумладан CNN телеаканали Исроил режимининг минтақадаги ҳарбий амалиётлари АҚШнинг жимжимадор кўмагида амалга оширилгани ҳақида хабар берганнида янгради. Ушбу яширин қўллаб-қувватлаш маълумотларни тақдим этиш операциячларга тўсқинлик қилмаслик ёки ҳатто билвосита мувофиқлаштиришни ўз ичига олади. Тарихий маълумотлар ҳам шуни кўрсатадики, Исроил режими АҚШ билан келишилмаган ҳолда будадй катталикдаги операцияни амлага оширмаган. Қолаверса, Қатарга қилинган ҳужумга халқаро реакциялар, жумладан БМТ ва бошқа давлатлар томонидан кескин қораланиши АҚШга нисбатан сиёсий босимни кучайтирди.
Бу босим Оқ уйнинг Исроил режимининг Қатарга ҳужумига бевосита алоқадорлигини инкор этишга уринишини тушунтириши ҳам мумкин. Бироқ, АҚШ ва сиоинстик режим ўртасидаги чуқур ҳарбий ва разветка мувофиқлаштирувчи ва АҚШнинг Қатардаги ҳарбий мавжудлиги Исроил режимининг ёлғиз ҳаракат қилгани ҳақидаги даъвони ҳақиқатга тўғри келмайди. Расмий хабарнома бўлмаган тақдирда ҳам АҚШ разветка идоралари бундай операцияни режалаштиришдан бехабар бўлишлари даргумон. Бироқ, АҚШ ва сионистик режим ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий ва разветка ҳамкорлиги ҳамда Қатарнинг АҚШ иттифоқчиси сифатидаги стратегик мавқеини инобатга олган ҳолда, Исроил режими АҚШнинг билим ва мувофиқлаштиришисиз Доҳага ҳужум қилмади. Даллилар жумладан, операциясининг мураккаблиги, икки томонлама ҳамкорлик тарихи ва расмий баёнотларидаги қарама-қаршиликлар, АҚШ ҳужумдан хабардор бўлганини ва Оқ уйнинг Нетанқяҳу қарори мустақил эканлиги ҳақидаги даъвоси бу тажовузкор ҳаракатнинг сиёсий оқибатларини бошқаришга уриниш эканлигини кўрсатади.