Сиёсатдан спорт ва маданиятгача/ Исроил режими халқаро яккаланиш гирдобида
-
Сиёсатдан спорт ва маданиятгача/ Исроил режими халқаро яккаланиш гирдобида
CNN “Дипломатиясидан футболга, Исроил бутун дунё бўйлаб сургун қилинди" сарлавҳали ҳисоботида бу режимнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт майдонларида тобора яккаланиб қолганини кўриб чиқди ва Ғазода давом этаётган уруш ва гуманитар инқироз сионистик режимнинг нафратланган режимга айланишини тезлаштирганини таъкидлади.
CNN телеканалига кўра, Европа Иттифоқи Исроил режимининг энг йирик савдо шериги сифатида эркин савдо шартномасининг бир қисмини тўхтатиб туришини ўз ичига олган санкцияларни таклиф қилди. Бир қатор Ғарб давлатлари аллачақон Ғарбий соҳилдаги зўравонликни қўллаб-қувватловчи шахслар, кўчманчилар ва ташкилотларга қарши мақсадли санкциялар қўйган. Ҳисоботда, ҳатто Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг ҳам ўзига хос "изоляция" ни тан олишга мажбур бўлганига урғу берилган ва бу ҳолат йиллар ичида давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
CNN ушбу тенденция маданият ва санъат соҳасида ҳам ёйилганини ёзди. Ирландия. Испания ва Голланидядаги телевидения тармоқлари ҳам агар Исроил режими иштирок этса, 2026 йилги Евровидения танловини бойкот қилишни эълон қилди. Белгияда мусиқа фестивали расмийлари сионистик режим оркестр дирижерининг консертини бекор қилди ва буни "Тел-авивдаги жиниой тузум" билан богғлиқ деб баҳолади.
Бу тенденция спортда ҳам яққол намоён бўлади. Велопойганинг якуний босқичи Фаластин тарафдорларининг кенг кўламли норозиликлари билан бекор қилинди ва исроиллик футболчиларга Испанияда Исроил байроғи остида ўтказиладиган шахмат турнирида қатнашиш тақиқланди. Бундан ташқари Исроил спорт мутассадилари Европа футбол мусобақаларидан четлатиш эҳтимолидан хавотирда экани ҳақида хабарлар ҳам бор. Мазкур ҳисобот Исроилдаги ҳозирги вазиятни Жанубий Африкадаги апартеид даври билан таққослайди. CNN телеканали шунингдек, босиб олинган ҳудудларда урушга қарши ва ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қуввалвочи ички намойишлар давом этаётганини хабар қилди. Глобал миқёсда BDS қисқартириши билан танилган Исроилга қарши бойкот, ажратиш ва санкциялар ҳаракати апартеид даврдагига ўхшаб босим ўтказишга ҳаракат қилиб, кўпроқ эътибор ва қўллаб-қувватлади. Ҳисоботда,, шунингдек БМТнинг Ғазо бўлгасидаги геноцид билан боғлиқ келишуви Халқаро Жиниой Суднинг терговларига эътиборини кучайтиргагига эътибор қаратди.