Тони Блэр Фаластинни бўлиш лоийҳасида қандай рол ўйнайди?
-
Тони Блэр Фаластинни бўлиш лоийҳасида қандай рол ўйнайди?
Фаластинлик таҳлилчи ва ёзувчи, АҚШ президенти Трамп ва Исроил режими бош вазири Нетаняҳунинг Фаластин халқига қарши ҳамкорликларига тўхталиб, Ғазода ҳар куни содир бўлаётган воқеалар геноцид ва этник тозалаш жиноятидир, деб айтди.
Фаластинлик таҳлилчи ва ёзувчи Фарҳам Алқам деди: Ғазода содир бўлаётган воқеалар, босқинчилар ҳар куни тинч аҳолига қарши амалга ошираётган геноцид ва этник тозалаш жиноятидир.
Шаҳоб ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Алқам шунингдек, бутун инсоният Ғазо секторида кечаю кундуз суиқасд қилинмоқда., деб қайд этди. У АҚШ президентнинг ҳозирча урушни тўхтатиш нияти йўқлигини ҳам таъкидлаб, Фаластин халқи ўз ерлари ва ҳудудига содиқдир ва ҳар қандай кўчириш режасига қарши деб изоҳлади.
У шунингдек,Доналд Трампнинг келишув яқинлиги ҳақидаги гапи бўрттирилган некбинликдан бошқа нарса эмас, Трампнинг мақсади Нетаняҳуга тажовузни давом эттириш ва ички инқирозлардан қутулиш учун хаёлий ғалабага эришиш учун етаррли вақт беришдир. Доналд Трамнинг араб етакчилари билан учрашувига тўхталиб ўтган бу таҳлилчи шунингдек мақсад Ғазони Ғарбий Соҳилдан ажратиш ва уни Тони Блэр /Британиянинг собиқ бош вазири/ назоратидаги муқобил ҳукуматига топширишга асосланган муқобилларни тақдим этиш орқали Фаластинни тан олиш бўйича Франция- Саудия режасини йўқ қилиш эканини айтди. У ўз сўзларида Блэр Ғарбий Осиё минтақасида тартибсизлик яратиш учун чақирилган, деб таъкидлади.
Таҳлилчи Алқам сўзлари давомида АҚШ президенти томонидан илгари сурилган режаларни Нетаняҳунинг режалари билан бир хил деб ҳисоблади. АҚШ тили билан айтганда, бу режалар нафақат Фаластин халқига фойда келтирмайди, балки ишғолни давом эттиради.
Фаластин халқининг барқарорлигига умим қилиш ва унинг қаршилик кўрсатиши барча бу фитналарни йўқ қиладиган тошга ўхшайди. 7 октябр / Ал-Ақсо бўрони/ Фаластин масаласига нисбатан жамоатчилик фикрида тарихий силжишни яратди ва ўнлаб йиллар давом этган музокара самарасиз бўлганидан сўнг Фаластин давлатиникенг миқёсда тан олиш тўлқинига эшик очилди, деб маълум қилди у сўзлари якунида.