Middle East Eye таҳлилчиси: Ғазо уруши Исроилни халқаро миқёсда яккаланиб қўйди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98502-middle_east_eye_таҳлилчиси_Ғазо_уруши_Исроилни_халқаро_миқёсда_яккаланиб_қўйди
Нуфузли инглиз веб-сайти қуйидагича ёзди: Ғазога қарши икки йиллик уруш ва геноцид якунида халқаро майдонда яккаланиб қолган Исроил режими эди.
(last modified 2025-12-18T06:25:15+00:00 )
декабр 16, 2025 09:42 Asia/Tashkent
  • Middle East Eye таҳлилчиси: Ғазо уруши Исроилни халқаро миқёсда яккаланиб қўйди
    Middle East Eye таҳлилчиси: Ғазо уруши Исроилни халқаро миқёсда яккаланиб қўйди

Нуфузли инглиз веб-сайти қуйидагича ёзди: Ғазога қарши икки йиллик уруш ва геноцид якунида халқаро майдонда яккаланиб қолган Исроил режими эди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Middle East Eye веб-сайти таҳлилчиси Аднон Ҳамдон сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши икки йилдан ортиқ давом этган уруши ва геноцидлари режим ва фаластинликлар учун нималарга эришганини таҳлил қилиб қуйидагича ёзди: Ғазо бўлгасидаги сулҳ икки йиллик тинимсиз вайронгарчиликлардан сўнг кучга киргач, бир ҳақиқат ҳар қачонгидан ҳам яққол кўзга ташланди: Исроил режими ғалаба қозона олмади ва Ғазо қулаб тушмади.  Бу таҳлилчи сўзларини қуйидагича давом эттирди: барча вайронгарчиликлар ва қайғуларга қарамай, Исроил режими уруши ғалаба билан эмас, балки шармандалик билан якунланди. Ҳарбий, сиёсий , иқтисодий ва маънавий  жиҳатдан муваффақиятсизликка учраган ҳукуматнинг жанжал ва шармандалиги. Ғазода содир бўлган воқеа куч намойиши эмас, ичи бўш гегемонликнинг қулаши эди. Исроил режими расмийлари  бошиданоқ якуний  мақсад " қаршиликни йўқ қилиш" , Ғазони тозалаш" ва " тўхтатувчиликни тиклаш" эканлигини даъво қилди. Аммо бу мақсадларининг ҳеч бири амалга ошмади. 

Middle East Eye таҳлилчиси шунингдек қаршилик ва унинг раҳбарияти сақланиб қолмоқда ва унинг тармоқлари ишлашда давом этмоқда. Қамал, бомбардимон ва вайронгарчиликларга қарамай, Ғазо бўлгаси ҳимоячилари уюшган ва енгилмас. Исроил режими армияси синган руҳиятини йўқотган, деб қўшимча қилди. 

Аднон Ҳамдон ўз таҳлилида Исроил муваффақиятга эришган нарса, 10 лаб минг тинч аҳолини ўлдириш, маҳаллаларни вайрон қилиш ва БМТ геноцид деб таъирифлаган  жиноятларни содир этиш эди  ва шу билан бирга, Исроил режимининг муваффақиясизликлари фақат жанг майдони билан чекинмайди ва бундан ташқари унинг муваффақиятсизликлари бошқа соҳаларда, масалан, иқтисод ва сиёсатда янада яққолроқ кўринади ва жанг майдонидан ташқарида ҳам Исроилнинг таназзулга учраши янада аниқроқ.

Ғазо уруши глобал онгни ҳам ўзгартирди, Фаластин  ҳикояси халқаро майдонда Исроил ривоятида ҳукмронилк қилди ва бир пайтлар Ғарбнинг идрок ва тафаккурини бошқара оладиган Исроил ташвиқот машинаси эмас, кўп даллилар олдида чайқалиб кетди, деб қўшимча қилди  Мидл Ист нашри таҳлилчиси.

АҚШ 32 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамга эга бўлиб Ғазо урушида сионистик режимнинг асосий дастакчиси ҳисобланади