Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам сионистик режимнинг Ромот Девид базасига ҳужум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98866-Ливан_Ҳизбуллоҳи_ҳам_сионистик_режимнинг_Ромот_Девид_базасига_ҳужум_қилди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ исломий ҳаракати ҳам ўз кучларини ишғол этилган сарзаминлар шимоалидаги “Ромот Девид” сионистлар ҳаво кучларини контрол этиш базасини кўплаб ҳарбий дронлар билан нишонга олганини маълум қилди.
(last modified 2026-03-03T13:20:38+00:00 )
март 03, 2026 18:16 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам сионистик режимнинг Ромот Девид базасига ҳужум қилди
    Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам сионистик режимнинг Ромот Девид базасига ҳужум қилди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ исломий ҳаракати ҳам ўз кучларини ишғол этилган сарзаминлар шимоалидаги “Ромот Девид” сионистлар ҳаво кучларини контрол этиш базасини кўплаб ҳарбий дронлар билан нишонга олганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёниясида,  бизнинг ҳужумимиз сионистик режимнинг  Ливаннинг ўнлаб шаҳр ва шаҳарчалар ва Бейрут атрофига қарши  ҳаво ҳужумларига жавобан амалга оширилди , деб изоҳлади.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати шунингдек,  бу ҳаракат  ўз ерлари ва халқини хусусан сионистик режимнинг жиноятларини инобага олиб ҳимоя қилишга вазифадордир, деб қўшимча қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишича,  тинч аҳолини нишонга олаётга душмандан фарқли ўлароқ,  Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳарбий базаларни нинишонга олмоқда  ва сионистик режимни Ливанга қарши хавфли ҳужумларини олдини олиш учун энг кам ҳаракатини амалга оширмоқда.

Олдинроқ Ливан Ҳизбуллоҳи шанба тонгида  чиқарган баёнотида  Исроилга қарши урушга қўшилганини расман хабар қилади. Ҳизбуллоҳ шунингдек ишғол этилган сарзаминларга қарши дрон ҳужумлари ортидан, биз ҳар қандай тажовуз жавобсиз қолмайдигани хусусида огоҳлантирганмиз ва энг муҳими тажовузни тўхтатиш керак деб эълон қилди.

Ҳизбулоҳ шунингдек  сионистик режимнинг ҳарбий базаларига қарши ҳужумларни ўзнинг қонунуий ҳуқцқи ва Ливванга қарши душман ҳужумларига жавою деб баҳоламоқда.