Ҳизбуллоҳ вакили: қаршилик Ливан ҳудуди тўлиқ озод қилинмагунича давом этади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99390-Ҳизбуллоҳ_вакили_қаршилик_Ливан_ҳудуди_тўлиқ_озод_қилинмагунича_давом_этади
Ҳизбуллоҳ ҳаракати Сиёсий кенгаши раиси ўринбосари бу ҳаракатнинг сионистик режим тажовузи борасидаги принсипиал позицияларига урғу бериб, унинг мамлакати ҳудуди тўлиқ озод қилинмагунича,қаршилик давом этади, деб таъкидлади.
(last modified 2026-04-30T11:17:18+00:00 )
апрел 30, 2026 16:09 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ вакили: қаршилик Ливан ҳудуди тўлиқ озод қилинмагунича давом этади
    Ҳизбуллоҳ вакили: қаршилик Ливан ҳудуди тўлиқ озод қилинмагунича давом этади

Ҳизбуллоҳ ҳаракати Сиёсий кенгаши раиси ўринбосари бу ҳаракатнинг сионистик режим тажовузи борасидаги принсипиал позицияларига урғу бериб, унинг мамлакати ҳудуди тўлиқ озод қилинмагунича,қаршилик давом этади, деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,, Ҳизбуллоҳ ҳаракати Сиёсий  кенгаш раиси ўринбосари Маҳмуд Қамотий Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда, тўлиқ ва кенг  қамровли ўт очишни тўхтатиш келишуви биринчи бўлиб ўрнатилмаганича Исроил билан билвосита музокаралар ҳам бўлмайди, деб эълон қилди.

Ҳизбуллоҳ вакили қаршилик амалиётларининг давом этишига ҳам тўхталиб,  Ливан ҳудудининг ҳар қарич қисми истилосидан озод қилинмагунича, кураш давом этишини маълум қилди.

У шунингдек, Ливан парламенти спикери Наббиҳ Беррининг қатъий позициясини қўллаб-қувваттлаб, сионистик режим билан ҳар қандай тўғридан-тўғри музокарани рад этиб, унинг позициясини дахлсиз деб ҳисоблади.

Ҳизбуллоҳ Сиёсий кенгаши раисининг ўринбосари сўзлари якунида,  Исроил жиноятларига  қаршилик сабри абадий эмаслигидан огоҳлантириб, бу  қаршилик Эрон ўртасидаги кескинликдан мустақил боришини таъкидлади.