Халқаро флотилия фаоллари томонидан Исроил қамоқхоналаридаги даҳшатли қийноқлар ҳақидаги ҳайратланарли ҳикоялар
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99636-Халқаро_флотилия_фаоллари_томонидан_Исроил_қамоқхоналаридаги_даҳшатли_қийноқлар_ҳақидаги_ҳайратланарли_ҳикоялар
Исроил режими томонидан ҳибсга олинган, Ғазо сектори қамалини ёриб юборишга уринган Халқаро қаршиилк флотилия фаоллари, Исроил қамоқхоналарида қаттиқ калтаклангани, ерга судралиб кетгани, электр токи уриши, ҳужум ва жисмоний зўравонликка учрагани ҳақида хабар берган.
(last modified 2026-05-23T12:40:49+00:00 )
май 23, 2026 17:36 Asia/Tashkent
  • Халқаро флотилия фаоллари томонидан Исроил қамоқхоналаридаги даҳшатли қийноқлар ҳақидаги ҳайратланарли ҳикоялар
    Халқаро флотилия фаоллари томонидан Исроил қамоқхоналаридаги даҳшатли қийноқлар ҳақидаги ҳайратланарли ҳикоялар

Исроил режими томонидан ҳибсга олинган, Ғазо сектори қамалини ёриб юборишга уринган Халқаро қаршиилк флотилия фаоллари, Исроил қамоқхоналарида қаттиқ калтаклангани, ерга судралиб кетгани, электр токи уриши, ҳужум ва жисмоний зўравонликка учрагани ҳақида хабар берган.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари, Халқаро флотилия фаоллари, халқаро сувларда ва Исроил қамоқхоналарида ҳисбга олинганарида  қийноқлар ва шафқатсиз жисмоний тажовузларнинг оғир излари билан Туркияга келишган. Халқаро флотилия фаоллариниг ҳайратланарли ҳикоялари.

Истанбул аэропортидаги телекамералар қўйиб юборилган фаолларининг жонли ва таъсирчан тасвирларини ёзиб олди. Бу одамлар орқа, оёқ ва юзларида оғир жароҳатни кўрсатиб, улар қаттиқ калтакланганини, ерга  судраб олиб, электр токи уришганини, тажовуз қилгани ва жисмоний зўрвонлик қилгани таъкидладилар.

Шу муносабат биьан ирландиялик шифокор ва Ирландия президенти Кетрин Коноллининг синлиси, Маргарет Конолли Исроилнинг ҳибсдаги шароитлари " чидаб бўлмас ва ғайриинсоинй" эканлигига тўхталиб, ишғолчи маъмурлар 50 га яқин ҳимоясиз тинч аҳолини 3 кун даврида етарли  сув ва озиқ-овқатсиз, совун ва ҳожатхона қоғози каби оддий гигиена воситаларсиз " ифлос" метал идишга қамаб қўйган, деб   қўшимча қилди.

Бошқа фаолар ҳам бу қийноқларнинг даҳшатли ўлчамларини аниқ тафсилотлар билан айтиб беришди. Канадалик фаол Иҳаб Латифнинг айтишича, исроиллик аскар маҳбусларга таржима қилиб сув тарқатмоқчи бўлганида унинг қўлига пичоқ билан санчган ва бунинг натижасида қўли қотиб қолган.

Унинг таъкидлашича, баъзи бошқа фаолларнинг қасддан жазо туфайли қовурғалари синган.

Канаданинг яна бир фуқароси Майкл Франснинг тушунтиришича, улар ҳибсхонага айлантирилган ҳарбий кемаларда метал контейнерларда ташлаган ва ҳибсхонанинг тош полида ухлашга мажбур бўлган. Унинг қўшимча қилишича, исроиллик аскарлар электр токи уришидан ташқари унинг яланг оёқларини ҳарбий этиклари билан тепиб, боши ва юзига уришган.

Яна бир фаол Мажид ўзи ва яна бир фаол яқин масофадан пластик ўқлар билан оёқларига ўқ узилгани ва уларга ҳеч қандай жиддий ёрдам кўрсатилмагани ва азоб-уқубатларига эътибор ҳам берилмасдан, қарйиб 6 соат азоб чекканини айтиб берди. У бу тажрибани  Исроилнинг ҳақиқий юзининг акси деб ҳисоблади. Фаоллари шунингдек, аёл маҳбуслар ҳам исроиллик қамоқзхона қўриқчилари томонидан қаттиқ ҳисбга олингани, калтаклангани ва ҳақоратанганини тасдиқлади.