Ансоруллоҳ: сионистлар Ливанда шафқатсизликни давом эттирса, катта жавоб олади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99746-Ансоруллоҳ_сионистлар_Ливанда_шафқатсизликни_давом_эттирса_катта_жавоб_олади
Яманнинг Ансоруллоҳ гуруҳнинг таниқли аъзоси сионистларга Ливанга бостириб киришда давом этишса. уларга катта жавоб бериш билан таҳдид қилди.
(last modified 2026-06-03T13:24:36+00:00 )
июн 03, 2026 18:18 Asia/Tashkent
  • Ансоруллоҳ: сионистлар Ливанда шафқатсизликни давом эттирса, катта жавоб олади
    Ансоруллоҳ: сионистлар Ливанда шафқатсизликни давом эттирса, катта жавоб олади

Яманнинг Ансоруллоҳ гуруҳнинг таниқли аъзоси сионистларга Ливанга бостириб киришда давом этишса. уларга катта жавоб бериш билан таҳдид қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Яманнинг қаршилик ва Ливан халқини қўллаб- -қувватлаш учун сионистларга қарши жангга киришга тайёрлигини расман эълон қилиши ортидан, Яман Ансорулллҳ ҳаракатининг тагниқли аъзоси Муҳаммад Ал-Фараҳ ўз нутқида шундай эълон қилди: ишғолчи сионистик режим Ливандаги ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишда давом этса ва бу мамлакатга нисбатан шафқатсиз тажовузини кучайтирса, катта ва кенг қамровли жавобга дуч келади.

Муҳаммад Ал-Фараҳ сионист босқинчи кучлар Ливан жанубида экан нишонга олиниши ва  Ливандаги ҳар қандай тажовузга катта ўзаро жавоб беилишини таъкидлади.

Исроил режими 2-мартдан бери ердаги янги ҳақиқатни тушуна олмади. Бу режимни Ливанга қарши  тажовузини давом эттиришда беадаблик қилган омилларидан бири оташкесимнинг 15 ойлик даври 2024 йилнинг ноябрдан 2026 йилнинг мартигача  бўлган шоу бўлиб, бу даврда Ливан ҳукумати  душман агрессиясини тўхтатиш учун масъулиятини ўз зиммасига олиш керак эди ва  ўз масъулиятини бажара олмади, деб қўшимча қилди у.

Буни Ансоруллоҳ ҳаракати расмийси яна айтди: Қаршилик ўқи аъзолари урушга интилмайди,  лекин улар сионистик режим билан музокара ва нормаллашув минтақада тинчлик ва барқароорликка олиб келмаслигини ва бу режим  уруш ва куч тилидан бошқа нарсани тушунмаслигини биладилар.