Бразилия президенти: АҚШ босимига таслим бўлмаймиз
июл 18, 2026 12:27 Asia/Tashkent
Бразилия президенти АҚШнинг ушбу мамлакатга қарши янги душманона чораларига муносабат билдириб, Вашингтонга ҳеч қандай имтиёз бермаслигини ва иқтисодий ҳамда сиёсий суверенитетини ҳимоя қилишда давом этишини маълум қилди.
Парс Тудей хабар беришича, Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва жума куни X ижтимоий тармоғида шундай деб ёзди: «Бразилия ҳеч қандай иккиланишсиз ўз суверенитети учун курашади».
Бу баёнот АҚШ Савдо вакили Вашингтон адолатсиз савдо амалиётлари деб атаётган Бразилия сиёсати юзасидан бир йиллик текширувдан сўнг, 22 июлдан бошлаб Бразилиядан импорт қилинадиган айрим маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилганидан кейин эълон қилинди.
Ёрлиқ