Россия Денгиз кучлари қўмондони: Украинанинг тижорат кемаларига ҳужуми — денгиз терроризмидир
июл 27, 2026 13:57 Asia/Tashkent
-
Россия Денгиз кучлари қўмондони
Россия Денгиз кучлари Бош қўмондони: Украина тижорат кемаларига ҳужум қилиш орқали халқаро денгиз терроризмини содир этди.
Парс Тудей хабарига кўра, Россия Денгиз кучлари Бош қўмондони адмирал Александр Моисеев шундай деди: «Украина армияси 2025 ва 2026 йилларда ўзининг учувчисиз қайиқларидан фақат фуқаровий тижорат кемаларига ҳужум қилиш учун фойдаланган».
Адмирал Александр Моисеевнинг таъкидлашича, ҳужумга учраган кемаларнинг ҳеч бири Россия байроғи остида сузмаган, уларнинг барчаси учинчи давлатларга тегишли бўлган. У мазкур ҳаракатни халқаро денгиз терроризмининг яққол намунаси деб баҳолади.
Ёрлиқ