Эрон ҳужумларида 700 нафардан ортиқ америкалик ҳарбийда бош мия жароҳати кузатилди
-
Эрон ҳужумларида 700 нафардан ортиқ америкалик ҳарбийда бош мия жароҳати кузатилди
Эроннинг дрон ва ракета ҳужумлари оқибатида америкалик ҳарбийларнинг қарийб 700 нафари жароҳатланган.
«Порс Тудей» хабарига кўра, «Меҳр» агентлиги Ассошиэйтед Пресс агентлигига таяниб хабар беришича, АҚШнинг Эронга қарши уруши оқибатида кўрилган катта талафотлар ҳақида ёзган.
Ҳисоботда таъкидланишича, зарба натижасида юзага келган мия жароҳатларининг узоқ муддатли оқибатлари Эрон урушида америкалик ҳарбийлар орасидаги талафотлар билан боғлиқ янги хавотирларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳарбийларнинг айримлари аниқ якунланиш санаси бўлмаган тўқнашувлар давомида мазкур жароҳатлардан азият чекмоқда.
Ҳисоботда келтирилишича, АҚШ Қуролли Кучларининг қарийб 700 нафар аъзоси Ғарбий Осиёдаги ҳарбий базаларга уюштирилган дрон ва ракета ҳужумлари ҳамда бошқа тўқнашувлар оқибатида жароҳатланган.
Ҳарбий амалдорларнинг оммавий баёнотларига кўра, уларнинг аксарияти зарба натижасида мия жароҳати олган, бироқ кейинчалик ҳарбий хизматга қайтган.
Генерал Абдуллоҳий: АҚШликларнинг тобутлари ҳам уларнинг минтақадаги тажҳизотларининг бир қисмидир