Киберҳужум Германиянинг бир нечта вазирликларига қарши
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100452-Киберҳужум_Германиянинг_бир_нечта_вазирликларига_қарши
Германия Бош вазирлиги офиси киберҳужум оқибатида бир нечта вазирликнинг Германия ҳукумати ахборот технологиялари тармоғи билан алоқаси узилганини маълум қилди. Терговчилар ҳужумнинг тарқалишининг олдини олиш ва унинг кўламини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
(last modified 2026-08-18T06:46:44+00:00 )
август 18, 2026 11:43 Asia/Tashkent
  • Киберҳужум Германиянинг бир нечта вазирликларига қарши

Германия Бош вазирлиги офиси киберҳужум оқибатида бир нечта вазирликнинг Германия ҳукумати ахборот технологиялари тармоғи билан алоқаси узилганини маълум қилди. Терговчилар ҳужумнинг тарқалишининг олдини олиш ва унинг кўламини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

«Парс Тудей» ИРНА агентлигига таяниб хабар беришича, Германия Бош вазирлиги душанба куни берган баёнотида: «Текширувлар Берлин давлат тармоғида хавфсизлик бузилганини кўрсатди. Барча тегишли идоралар давлат тармоғини ҳимоя қилиш учун кечаю кундуз ишламоқда», — деб маълум қилди.Германия расмийлари эҳтиёт чораси сифатида бир нечта вазирликни, жумладан, иқлим масалалари ҳамда қурилиш ва уй-жой соҳалари учун масъул вазирликларни тармоқдан узиб қўйди.

Германия расмийлари ҳозирча ушбу вазирликлар фаолиятида эҳтимолий узилишлар юз бергани, шунингдек, киберҳужум ортида турган шахс ёки гуруҳ ҳақида маълумот бермади.Берлин Бош прокуратураси, Давлат жиноий полиция бошқармаси ва Германия Федерал ахборот хавфсизлиги идораси (BSI) ушбу ҳужумни текширмоқда.