Сенатор-демократ: Ҳегсет Эронга қарши уруш харажатларини яширмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100808-Сенатор_демократ_Ҳегсет_Эронга_қарши_уруш_харажатларини_яширмоқда
АҚШнинг Коннектикут штатидан сайланган сенатор-демократ Крис Мерфи АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет Эронга қарши уруш харажатларини Америка халқидан яшираётганини айтди.
(last modified 2026-10-10T08:10:54+00:00 )
октябр 10, 2026 11:36 Asia/Tashkent
  • Сенатор-демократ: Ҳегсет Эронга қарши уруш харажатларини яширмоқда

АҚШнинг Коннектикут штатидан сайланган сенатор-демократ Крис Мерфи АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет Эронга қарши уруш харажатларини Америка халқидан яшираётганини айтди.

ParsToday хабар беришича, АҚШнинг Коннектикут штатидан сайланган сенатор-демократ Пит Ҳегсет ушбу мамлакатнинг уруш вазири сифатида Эронга қарши уруш харажатларини Америка халқидан яшираётганини айтди.

АҚШнинг Коннектикут штатидан сайланган сенатор-демократ Крис Мерфи Ғарбий Осиёга сафари ҳақида гапирар экан, АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) унинг Қатардаги Америка ҳарбий базасига ташриф буюришига тўсқинлик қилганини маълум қилди.

У АҚШнинг Ар-Риёддаги элчихонасидаги вайронагарчиликни «кенг кўламли» деб таърифлаб, унинг даражаси жамоатчиликка маълум қилинганидан анча оғир эканини таъкидлади.

Қатар ва Саудия Арабистонидан қайтганидан сўнг Мерфи шундай деди: «Агар бу ҳужум кундузи содир бўлганида, жуда кўплаб америкаликлар ҳалок бўлишига шубҳа йўқ эди».

Шунингдек, у Пентагонни Конгресс аъзоларининг уруш харажатларини бевосита кўришига тўсқинлик қилишга уринаётганликда айблади ва Пит Ҳегсет «ушбу урушнинг харажатлари ва оқибатларини Америка халқидан яширишга қатъий бел боғлаган», деб айтди.