БМТ бош котиби Шавкат Мирзиёевни Президентликка сайлангани билан табриклади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i10138
БМТ бош котиби Шавкат Мирзиёевни Президентликка сайлангани билан табриклади
(last modified 2018-08-22T17:48:43+00:00 )
декабр 06, 2016 12:00 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Шавкат Мирзиёевни Президентликка сайлангани билан табриклади

БМТ бош котиби Шавкат Мирзиёевни Президентликка сайлангани билан табриклади

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар марказига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Халқаро ташкилот раҳбари Ўзбекистон халқини БМТ томонидан доимий равишда кўмак кўрсатилишига ишонтирди. Хусусан, БМТ раҳбарининг мамлакатда фаолият юритувчи махсус вакили ва ташкилот ходимлари мамлакат халқини қўллаб-қувватлашини билдирди.