Пентагон Афғонистонда ўз ҳарбий кучлари сонини янада оширишга тайёргарлик кўрмоқда
Пентагон Афғонистонда ўз ҳарбий кучлари сонини янада оширишга тайёргарлик кўрмоқда
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Пентагоннинг Афғонистонда ўз ҳарбий кучлари сонини янада оширишга тайёргарлик кўриши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка мудофаа вазирлиги яъни Пентагон ўз баёнотида шундай эълон қилдики, шу йил қиш фаслида Афғонистонга бир зирҳли ва транспортировка бригадасини жўнатишини маълум қилди. Умумий олганда яна 2300 нафар ҳарбийлар Афғонистонда жойлаштириш кўзда тутилган. Пентагон ушбу баёнотида яна 1500 нафар Америкалик ҳарбийларни Афғонистонга жўнатганига ишора қилиб, бундан ташқари 800 нафар бошқа ҳарбийларни ҳам Афғонистонда “Озодлик амалиётини сақлаб қолиш” номли ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш миссияси доирасида ҳам жойлаштиришни режалаштирган. Шунингдек, Пентагонни ушбу баёнотида Америка қўшма штатлари ҳарбий кучларининг Афғонистонга қачон ва қайси пайтда сафарбар этилиши ҳақида аниқ маълумот тақдим этилмаган. Америка қўшма штатлари 2014 йилнинг охирида АҚШнинг Афғонистондаги жанговор амалиётларининг тугаши ҳақида расмий тарзда хабар берган эди. Аммо сўнги икки йил мобайнида ушбу ваъдалар Оқ Уй томонидан кўп маротаба бузиб келинди. 2015 йилнинг октябр ойида Америка қўшма штатлари президенти Барак Абама 2016 йилда Афғонистонда АҚШ кучларининг 9 минг 800 нафарининг қолиши ва 2017 йилга келиб 5 минг 500 нафари қолиши ҳақидаги лойиҳани тақдим этган эди.
Лекин ушбу лойиҳалар бугунга келиб ўзгаргани яққол намоён бўлмоқда. АҚШ президенти Барак Абама Американинг Афғонистондаги ҳарбий кучларининг жанговор ҳаракатлари 2016 йилнинг охирига қадар тугатилади деб ваъда берган эди. Лекин, Барак Абаманинг Америка қўшма штатлари президенти вазифасидаги ва Оқ уйдаги фаолиятининг тугаши арафасида, Пентагон томонидан қабул қилинган қарори, Барак Абама томонидан Американинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларининг аста секинлик билан камайтириб, ниҳоят якунланиши ҳақида эълон қилган сиёсатларига тескари бўлиб, унинг ўз ваъдаларига қарши иш олиб боришидан дарак беради. Америка мудофаа вазирлигининг Афғонистонга 2300 нафар янги ҳарбий кучларини жўнатиш ҳақидаги дастури шуни кўрсатадики, Оқ уй Афғонистонда узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш учун ўзининг стратегик сиёсатлари доирасида илгаригидек Америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондаги сонини янада оширишни кўзламоқда. Айни пайтда Афғонистонда 10 минг атрофидаги Америкалик ҳарбий кучлар жойлашиб олганлигини эътиборга олинадиган бўлса ва яна 2 минг 300 нафар ҳарбий кучларни уларнинг сафига қўшиб қўйилиши, АҚШнинг Афғонистон армиясини ҳарбий ўқув тайёргарликдан ўтказиш ва уларга ҳарбий таълим соҳасида консултация бериш масаласини янада кучайтириш иддаолари билан оқлаб бўлмайди.
Ҳарбий экспертлар нуқта назарига кўра, айни дамда Афғонистон армиясининг қуролли кучларига ҳарбий билим ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш учун Америка томонидан ушбу мамлакатга сафарбар этилган ҳарбийлар миқдори эътиёжга бўлган талабдан кўра анчагина кўпни ташкил этади. Пентагонннинг Америкалик ҳарбий кучларнинг Афғонистондаги кўламини янада ошириш учун қабул қилган қарори, Оқ уйнинг ушбу мамлакатда узоқ муддатли ҳарбий иштирокига оид стратегиясини яна давом эттиришини англатади. Америка Қўшма Штатлари мудофа вазирлиги Афғонистонда ўзбилармончилик билан ўзининг чора-тадбирларини янада оширишни кўзда тутган бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Вашингтон давлатининг Афғонистонда ушбу мамлакатнинг расмий талабидан ташқари, қуруқликда амалиётлар ўтказиш ҳаракатларини поёнига етказиш учун берган ваъдаларига қарамай, Ассошитейд Пресс томонидан Американинг Афғонистондаги ҳарбий қўмондонларидан бўлмиш генерал Жон Николсонга таяниб нашр этилган хабарга биноан,
2016 йилда Афғонистонда Америка ҳарбий кучлари томонидан 350 мартадан кўпроқ махсус амалиётлар ўтказилган. Бу эса Американинг Афғонистонда ўз мақсадларини амалга ошириш мақсадида ушбу мамлакатга кириб келгани, барча Афғонистон халқи учун очиқ ойдин маълум бўлди. Америка Қўшма Штатлари ҳарбий кучларининг Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни олиб бориши, ушбу мамлакатда нотинчликлар келиб чиқишига сабаб бўлди ва Афғонистонда сулҳ жараёнига жиддий путур етказди ва монеълик қилди. Бундан ташқари АҚШ ҳарбий кучларининг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари минтақадаги мамлакатларнинг тинчлигига ва осойишталигига катта раҳна солди ва бўҳронли вазиятни кескин авж олишига туртки берди. Шуларнинг барчасига қарамай, Пентагоннинг янги қарори шундан дарак берадики, Америка қўшма штатлари ҳар доим бошқа юртларга кириб олиб ушбу мамлакат халқларининг тинчлигини бузишни ва уларнинг иқтисодий ҳаётини издан чиқаришни кўзлаши барчага яққол намоён бўлди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.