Евроосиё иқтисодий иттифоқи раҳбарлари иттифоқ Божхона кодексини имзолашди
(last modified Tue, 27 Dec 2016 08:29:58 GMT )
декабр 27, 2016 13:29 Asia/Tashkent
  • Евроосиё иқтисодий иттифоқи раҳбарлари иттифоқ Божхона кодексини имзолашди

Евроосиё иқтисодий иттифоқи раҳбарлари иттифоқ Божхона кодексини имзолашди

Имзоланган Божхона кодекси ЕОИИ мамлакатлари ичида божхона назоратини сезиларли даражада осонлаштиради.ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи раҳбарлари иттифоқ Божхона кодексини имзолашди,  деб хабар қилди РИА Новости. "Тўрт мамлакат президентлари барча тақдим этилга ҳужжатларни имзолашди, жумладан Божхона кодексини ҳам", — деди журналистларга ЕОИИ Иқтисодий комиссия вакили Тигран Саркисян. Саркисяннинг сўзларига қараганда, ушбу Божхона кодекси ЕОИИ мамлакатлари ичида божхона назоратини сезиларли даражада осонлаштиради.     Умумий имзолаш маросимида қатнашмаган Қирғизистон ҳам тадбир якунида Божхона кодексини тасдиқлади. Саркисян айтишига қараганда, Қирғизистон раҳбарияти ички бозорда чеклашларни бартараф этиш  ҳақидаги бўлимларга изоҳ беришни сўраган. Эслатиб ўтамиз, бугун Санкт-Петербургда ЕОИИ ва КХШТ давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди. Унда муҳим сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий масалалар муҳокама қилинди ва келишувлар бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.