Туркия армиясининг яна 45 та зобитларини қўлга олишга дастур берилди
декабр 27, 2016 19:37 Asia/Tashkent
Истамбул прокуротураси Гулен гуруҳига алоқадор кишилар устидан ўрганишлар ўтказиш чорчубасида Туркия денгиз кучларининг 45 зобитларини қўлга олиш фармонини чиқарди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бу шахслар Бойлук номли компютер программалардан фойдаланишда айбланмоқда. Гулен гуруҳи тарафдорлари бир бирлари билан интернет суҳбатларида айни шу программдан фойдаланишаётгани айтилади.
Туркиянинг терроризмга қарши полицияси ҳам бугун ушбу зобитларни қўлга олиш учун бу мамлакатнинг бир нечта вилоятларида махсус амалиётни бошлади.
Зобитлардан 10 нафари капитан ва 6 нафари лейтенант унвонига эгалар.
Ёрлиқ