Қирғизистонлик таниқли исломшунос ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорларининг ҳужумига учради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i118-Қирғизистонлик_таниқли_исломшунос_ИШИД_террорчилик_гуруҳи_тарафдорларининг_ҳужумига_учради
Қирғизистонлик таниқли исломшунос ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорларининг ҳужумига учради
(last modified 2018-08-22T17:46:49+00:00 )
июл 15, 2016 19:25 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонлик таниқли исломшунос ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорларининг ҳужумига учради

Қирғизистонлик таниқли исломшунос ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорларининг ҳужумига учради

Қирғизистоннинг таниқли исломшуноси дин, сиёсат ва ҳуқуқ тадқиқот марказининг мудири Қодир Маликов, ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорларининг ҳужумига учради. Тожик радиоси тарқатган хабарга кўра, Қодир Маликов яқинларининг маълум қилишича, у пайшанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги савдо дўконидан чиқаётганида икки нафар номаълум шахс томонидан пичоқ ва электрошок билан ҳамла қилинган. Қодир Маликов ушбу ҳужум оқибатида оғир тан жароҳати олиб Бишкек шифохоналарининг бирида ётқизилган. Ушбу хабарга биноан, Маликовга ҳамла қилганлар уни дўппослаб уришганидан кейин уни муртад деб аташган ва уни ўзлари билан олиб кетмоқчи эканликларини айтишган. Қодир Маликов ҳозиргача ИШИД террорчилик гуруҳининг мақсадлари ҳақида чиқишлар қилиб, маърузалар ва суҳбатлар ўтказган ҳамда мақолалар чоп этиб, ушбу террорчи гуруҳнинг қилмишларини фош этадиган кўплаб маълумотларни тақдим этган эди.