Америка ташқи ишлар вазири Эрон билан эришилган ядровий келишувни ҳимоя қилди
(last modified Fri, 06 Jan 2017 12:42:17 GMT )
Январ 06, 2017 17:42 Asia/Tashkent
  • Америка ташқи ишлар вазири Эрон билан эришилган ядровий келишувни ҳимоя қилди

АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри пайшанба кунги чиқишида шундай айтдики, ядровий келишувни бузиш Американи ёлғизлатиб қўйишга шароит яратиб беради

Америка ташқи ишлар вазири Эрон билан эришилган ядровий келишувни ҳимоя қилди. АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри лавозимини тарк этишдан аввал, бўлғуси президенти Дональд Трампни Эрон билан эришилган ядро битимини бекор қилишга уриниш оқибатларидан огоҳлантирди.  Дейли Себоҳ Мидал Ист рўзномасининг маълум қилишича, АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри пайшанба кунги чиқишида шундай айтдики, ядровий келишувни бузиш Американи ёлғизлатиб қўйишга шароит яратиб беради. Унга кўра Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларига тўла амал  қилди.

Трамп сайловолди чиқишларида Теҳрон ядро дастури бўйича эришилган келишувни бир неча маротаба танқид қилган эди. Мазкур битим натижасида БМТ жазо чоралари ва икки томонлама кўплаб санкциялар бекор қилинган. 2016 йилнинг январ ойида Эрон ядровий келишуви қабул қилинган эди. 

Ёрлиқ