Январ 07, 2017 13:52 Asia/Tashkent

2016 чи йил АҚШ учун сайловлар йили эди десак хато бўлмаса даркор. Ўтган йили сўнгги даҳалар ичидаги АҚШнинг энг нозик, кўп жанжалли, муаммолардан тўла ҳамда кутилмаган президентлик сайловлари ўтказилди.

Ўтказилган президентлик сайловларда АҚШ республикачи партияси номзоди- миллиардер Дональд Трамп  сайловдаги рақиби яъни бу мамлакат демократик партияси номзоди Хиллари Клинтон билан олиб борган ўта жиддий рақобатлар жараёнида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди  ва АҚШнинг 45 чи президенти сифатида тайинланди.

2016 чи йилнинг ноябрида ўтказилган АҚШ президентлик сайловлари фақат Дональд Трампни Хиллари Клинтон қаршисидаги ғалабаси билан якунланмади, балки  бу сайловлар асосий шаклида АҚШнинг сиёсий атмосфераси ва вазиятига ҳам таъсир ўтказиб, уни  ўзгартирди. Ўтказилган ушбу сайловлар АҚШ халқини  қай даражада бу мамлакатнинг эски сиёсатчилари, юқори мартабали масъуллари ва юқори синфидан норози бўлишгани ва ўз мамлакати сиёсатларида асосий ўзгаришларни кутиб тураётганини кўрстатиб берди.

Дональд Трамп ҳам ушбу умумий истак- хоҳишларини инобатга олиши билан  ўзини ўзгартиришар символи ва АҚШдаги сиёсий ташкилотга қарши бир сиёсий шахсият сифатида таништира олди.У шунингдек  аксарияти четда қолган шахсиятларни овоз бериш округларига жалб этишга муваффақ бўлди.

Трампнинг янги иш жойларни яратиш, ноқонуний муҳожирларни АҚШдан чиқариб юбориш, корупция в терроризмга қарши куришни янада кучайтириш каби шиорлари халқ томонидан яхши истиқбол этилиб олқишланди.

Шу ҳол билан бирга,  Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловларида қарйиб 3 миллион овозлар яъни  Хиллари Клитондан 2 фоийзга камроқ овоз касб этди. Аммо АҚШнинг электорат гуруҳларининг кўпроқ овозларни касб этиши билан сайловларда ғалаба қозонган номзод сифтатида маълум бўлди.

 Барак Абама ҳукумати ва демократик номзодини кучсизлигига нисбаттан, бешлик дарёчалар атрофидаги штатларнинг хашм -ғазабга келишган ишчилар 1980 чи йиллардан кейин илк марта мислсиз равишда республикчи номзодга овоз беришди.

Шу тартибда, либеларизмнинг мустаҳкам қўрғони деб номланган минтақаларда консерваторлик тамойилларнинг нуфузи билан Трамп сайловларда ғалаба қозонди.

2016 чи йилнинг ноябрь ойида ўтказилган АҚШ президентлик сайловларда  республикачилар  президентлик симматга ўз номзоди ғалабасидан ташқари,  АҚШ Конгрессининг икикта тармоғида ўз мавқеияти ва нуфузини сақлашда ҳам муваффақ бўлишди.

Бу вазият эса ўтган 70 йил давомида  республикачиларни  АҚШдаги сиёсий ҳокимиятни аксарият тарзда  қўлга олишганидан далолат бермоқда. Эндиликда  6 йилдан бери республикачилар контроли ва нуфузи остида бўлган АҚШнинг қонун чиқарувчи органларига қўшимча, ижроия органи ҳам бу партия қўлига ўтган.

АҚШ жомеаси 2016 чи йилда ўтган йилларга ўхшаб,  кўп нотинчликлавр ва зўравонликларга ҳам шоҳид эди.

 АҚШдаги Флорида штати Орландо шаҳридаги тунги клубларидан бирига қарши террорчилик ҳужум уюштирилганлиги АҚШни илгаригидек  террорчилик ҳужумлар қаршисида кучсиз эканлигини кўрсатдти.

Бу теракт омили асли афғонистнлик   бир шахс бўлиб чиқди. У АҚШда дунёга келиб, вояга етганди.

Шу ҳол билан бирга  асли ағфонистнлик бўлган бу шахсни ҳамжинсбозлар тунги клубига уюштирган ҳужумида бир нечта киши ҳалок бўлди.

АҚШнинг айрим сиёсий жараёнлари ва гуруҳлари жумладан  Дональд Трамп ҳам  Орландо ҳодисасидан сиёсий хулосалар чиқариб,  бу мамлакатдаги муҳожир мусулмонлар ва АҚШ фуқаролигини олган мусулмонларга нисбатан босимлар ўтказишни кучайтиришга ҳаракат қилдилар.

 Аммо аслида террорчилик ва зўравонликларнинг  илдизи худди АҚШ ичкарисида эканлиги бу мамлакат давлати томомнидан бошқарилаётганига шубҳа йўқ.

 АҚШ ичкарисидаги айрим зўравонликлар  ҳатто террорчилик жиҳат ва мотивга эга эмас балки бу мамлакат полйциясини қоратанли фуқаролар ва бошқа озчилик қавм элатларга қарши куч ишлатиши ва  зўрвонликларидан яққол намоён бўлади.

 Зеро АҚШ полицияси кўп мавридларда қоратанлиларни ўққа тутиб ҳалокат етказади. 2016 чи йил давомида АҚШнинг турли минтақалари  ва штатларида юз берган отишма ва полицияни тинч аҳолини ўққ тутишгани кўп доиралар эътиборини ўзига тортган.

 Аммо ҳозиргача отишмаларни камайтириш ва зўравонликларни олдини олиш мақсадида бу мамлакатда қурол яроқ сотишга чекловлар жорий қилингани йўқ.

 Дональд Трамни АҚШ президенлик симматга эришгани  ва 2017 чи йилда АҚШнинг ижроий лавозимига эришанлиги билан  бу мамлакатда қурол яроқ сотишга нафақат чеклволар жорий қилинмайдигани балки отишмалар ва қурбонлар сонини ҳам  тобора ортиб бориши назарга ташланмоқда.

Ташқи сиёсат арсасида ҳам  2016 чи йили АҚШ учун  ўз позициясини ўзгартириши ва сиёсий -ҳарбий соҳаларда мағлубиятларга юзмаюз бўлиши  йилига айланди. Бир томондан АҚШни ўз қўшнийси Куба билан алоқалари қарийб ярим асрдан кеийн одийлашди ва Абама Куба пойтахти Гавана шаҳрига сафар қилди. Аммо бошқа томондан  қуролланган гуруҳлар ва террористлар ишғолидан Суриянинг Ҳалаб шаҳрини озод этилгани Осиё ғарби минтақасида Вашингтон сиёсатларига жиддий зарба бўлди. Зеро Вашингтон давлати Сурия давлати мухолифати ва террористларни қўллаб қуватлаб келмоқда.

Куба масасаласида эса Абама давлати  Гавана қаршисидаги Вашингтон давлатининг барча мағлубиятларини қабул этишга мажбур бўлди ва  Куба ичкарисида сиёсий ўзгаришлардан  ташқари,  АҚШ бу мамлакат билан алоқаларини қайта бошлади.

 Таблиғотий-психологик уруш ва иқтисодий санкциялар доирасида бўлган Кубага қарши Вашингтон давлатининг душманона сиёсталари ярим аср давом этди ва ниҳоят АҚШ давлати  Гавана билан алоқларнинг янги фаслини очиш учун олдинги сиёсатларидан воз кечишга мажбур бўлди.

 Бунга илова 2016 чи йили АҚШ ва Россия ўртасидаги алоқалар ҳам хиралашди.  Ҳар икки мамлакат Сурия келажаги ва  Украина ичкарисидаги ихтилофолар мавзулари борасида кўп ихтилофларга эга бўлишган.

 Шунингдек 2016 чи йил охирларида ҳам АҚШ давлати Москвани АҚШ сайловлари жараёнида аралашгани ва киберҳужумлари деб номланган масала учун Россияга қарши босимлар ўтказишга уринди.

 Аммо бу муаммолар илдизи Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Дамашқ давлати армиясининг ғалабалари ва  АҚШ бошчилигидаги ғарбий- арабий коалицияни мағлуб бўлганига бориб тақалади.

 

Ёрлиқ