Январ 20, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • Бирмадаги Рохингио мусулмонлари
    Бирмадаги Рохингио мусулмонлари

Бирмадаги Рохингио мусулмонлари мушкулотлари ва бўҳронини ўрганиб чиқиш учун Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо далвталар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши якунида сўнгги баёнот, 3 та асосий ҳужжат, резолюция, ва Куалалумпур декларацияси чиқарилди.

 Кеча Куалалумпурда фавқулодда йиғилишнинг сўнгги баёноти ва резолюциясида Исломий ҳамкорлик ташкилоти   Бирмадаги Рохингио мусулмонларини оммавий қирғин этилиши, уларга нисбатан зўравонликлар ва куч ишлатилишдан қаттиқ хавотирланиш билдириб, Бирма давлатидан  Халқаро қонун - қоидалар ва инсон ҳуқуқига риоя қилиши ва ушбу  нотинч минтақада барқарорлик ва тинчликни таъминлаш учун  лозим чора- тадбирларни кўриб чиқишини сўради.

Куалалумпур йиғилишида Исломий ҳамкорлик ташкилоти чиқарган ҳужжатда жумладан қуйидагича келтирилган:  Бирма давлати  бу мамлакат хавфсизлик кучларини ҳар қандай ирқчиликдан воз кечиб, қонун доирасида амал қилиши ҳамда жиноят содир этган кимсаларни жазога тортиши учун ваъда бериб, бизларни ишонтириши керак.

Куалалумпур йиғилиши қатнашувчилари шунингдек Бирма давлатидан  Рохингино озчилик халқининг маданий ўзлиги ва фуқаролик ҳуқуқини инкор этиш ва рад этишни тўхтатиши ва бу мамлакат ичкарисида қочқинликка юз тутган бирмалик мусулмонларни ўз минтақасига қайтиб келишларига шароит яратиб беришини сўрадилар.

 

Ёрлиқ