Исломий парламентлар бирлашмасининг йиғилиши
https://parstoday.ir/uz/news/world-i13723-Исломий_парламентлар_бирлашмасининг_йиғилиши
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентларининг йиғилиши
(last modified 2018-08-22T13:19:23+00:00 )
Январ 27, 2017 13:04 Asia/Tashkent
  • Исломий парламентлар бирлашмасининг йиғилиши

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентларининг йиғилиши

Пайшанба куни Мали республикаси пойтахти Бамакода Исломий парламентлар бирлашмаси умумий қўмитасининг 19-йиғилиши барпо бўлди.

Мазкур йиғилишда Эрон парламенти ҳайъатининг аъзолари Козим Жалолий ва Абдуризо Азизий ҳам иштирок этишди.

Мали пойтахтида 27-28 январ кунлари Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентларининг 12-конференцияси "Терроризмга қарши кураш" мавзуида барпо этилади.

Мазкур конференция иштирокчилари Ислом оламидаги бирдамлик ва ваҳдат масалаларига ҳам эътибор қаратишларини эълон қилишган.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти 1969 йилнинг 5 сентябрида Исломий мамлакатлар раҳбарларининг келишувлари асосида ва Масжидулақсода ёнғин юзага келганидан кейин таъсис этилган эди.