Оли Сауд ўз фуқароларини бостириш сиёсатини давом эттирмоқда
Арабистон маҳкамаси мамлакатдаги ҳуқуқ фаоли ва ёзувчини етти йилга қамаган
Ал-Олам телеканалининг хабарига кўра, Риёзнинг жиноятлар бўйича махсус маҳкамаси қирқ ёшли арабистонлик ёзувчи ва ҳуқуқ фаоли Назир Мажидни хорижий журналистлар билан суҳбат қилгани айби билан етти йилга қамоққа ҳукм қилган.
Идораси Бейрут ва Копенгагенда жойлашган Форс кўрфази инсон ҳуқуқлари марказининг маълум қилишича, ушбу маҳкама муҳокамасида Назир Мажиднинг адвокати ва яқинлари иштирок этишолмаган.
Халқаро Амнистия ташкилоти 2017 йилнниг январ ойида Арабистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи фаолларга Оли Сауд режими томонидан қаттиқ босим ўтказилаётганини кескин танқид қилган эди.
Бугунги кунда Арабистонда 30 минг нафар сиёсий фаоллар ушбу мамлакат қамоқхоналарида умр кечиришмоқда.