Оли Сауд ўз фуқароларини бостириш сиёсатини давом эттирмоқда
(last modified Fri, 27 Jan 2017 13:20:20 GMT )
Январ 27, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • Оли Сауд ўз фуқароларини бостириш сиёсатини давом эттирмоқда

Арабистон маҳкамаси мамлакатдаги ҳуқуқ фаоли ва ёзувчини етти йилга қамаган

Ал-Олам телеканалининг хабарига кўра, Риёзнинг жиноятлар бўйича махсус маҳкамаси қирқ ёшли  арабистонлик ёзувчи ва ҳуқуқ фаоли  Назир Мажидни хорижий журналистлар билан суҳбат қилгани айби билан етти йилга қамоққа ҳукм қилган.

Идораси Бейрут ва Копенгагенда жойлашган Форс кўрфази инсон ҳуқуқлари марказининг маълум қилишича, ушбу маҳкама муҳокамасида Назир Мажиднинг адвокати ва яқинлари иштирок этишолмаган.

Халқаро Амнистия ташкилоти 2017 йилнниг январ ойида Арабистонда инсон  ҳуқуқларини ҳимоя этувчи  фаолларга  Оли Сауд режими томонидан  қаттиқ босим ўтказилаётганини  кескин танқид қилган эди.

Бугунги кунда Арабистонда 30 минг нафар сиёсий фаоллар ушбу мамлакат қамоқхоналарида умр кечиришмоқда.

Ёрлиқ