Трампнинг ирқчиликка асосланган фармонига қарши халқаро миқёсида норозиликлар авж олмоқда
АҚШ ҳудудларига муҳожирлар хусусан мусулмонларни киришларини тақиқлашга асосланган бу мамлакат президенти Дональд Трампнинг ирқчиликка асосланган қарори халқаро миқёсида эътирозлар тўлқинини кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Турли мамлакталар шахсиятлари, халқаро ташкилотлар ва муассасалар шунингдек оддий фуқаролар АҚШ ҳудудларига муҳожирлар ва мусулмонларни каришларини манъ этувчи ушбу қарорни ноинсоний ва ирқчиликка асосланган хатти ҳаракат деб баҳолашмоқда.
Шу ҳолда Американинг айрим энг йирик компаниялари раҳбарлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг қочқинлар тўғрисидаги фармонини танқид қилувчилар сафига қўшилишди. Бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқини ҳимоя этувчи бир нечта ташкилотлар, жумладан " Миллий муҳожирлар ҳуқуқий маркази" ва "АҚШнинг маданий эркинликлари" ташклилоти, тадқиқотчилари, университет устозлари, БМТга тегишли қочқинлар бўйича олий комиссариати ва муҳожирлар бўича халқаро ташкилоти ҳам Трампни ушбу қарорини қаттиқ қоралаб, ушбу қарорга муштарак тарзда аксиламал кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар.
Кеча АҚШ президентининг муҳожирларга қарши фармонига эътирз билдириб бу мамлакатнинг бир гуруҳ фуқаролари Жон оф Кеннеди аэропорти яқинида митинг ўтказдилар.