Трампнинг муҳожирларга қарши фармони халқаро миқёсида қораланмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i13949-Трампнинг_муҳожирларга_қарши_фармони_халқаро_миқёсида_қораланмоқда
АҚШ ҳудударига хорижий фуқаролар хусусан мусулмон муҳожирларнини киришларига монелик қилишга асосланган бу мамлакат президентининг фармони АҚШ ичкарисида ва халқаро миқёсида кенг норозиликларга сабаб бўлмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 31, 2017 19:20 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳудударига хорижий фуқаролар
    АҚШ ҳудударига хорижий фуқаролар

АҚШ ҳудударига хорижий фуқаролар хусусан мусулмон муҳожирларнини киришларига монелик қилишга асосланган бу мамлакат президентининг фармони АҚШ ичкарисида ва халқаро миқёсида кенг норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Жума куни Трамп АҚШга кириш тартибини кучайтириб, қочқинларни қабул қилишни тўхтатди. Бундан ташқари, Трамп аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган бир қатор мамлакатлар фуқароларини АҚШга киришини 90 кунга чеклаб қўйди.

АҚШ ичкарисдаги таниқли шахсиятлар, давлат масъуллари, олий мартабали шахслар ҳамда дунёнинг турли мамлакатлари масъуллари , халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари  Трампни  дунёнинг айрим мамлакатлари фуқаролари жумладан Эрон, Ироқ, Ливия, Судан ва Сомали фуқароларини бу мамлакатга киришларини тақиқланиганлигини ирқчилик ва ноинсоний хатти ҳаракат деб баҳоладилар.

АҚШнинг демократик сиёсатчилари, инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳам ушбу ирқчиликка асосланган фармонгаўз  норозилигини билдирдилар.