Трампнинг муҳожирларга қарши фармони мувафаққиятсизликга учрамоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i14495-Трампнинг_муҳожирларга_қарши_фармони_мувафаққиятсизликга_учрамоқда
Сан-Францисконинг апелляцион суди 7 та исломий мамлакатлар фуқароларини АҚШ ҳудудларига киришларини чеклаш борасидаги Трамп фармонини ижро этилиши ҳамда Сиэтл суди ҳукмини бекор қилишга асосланган АҚШ давлатининг таклифини рад этди.
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
феврал 11, 2017 13:24 Asia/Tashkent

Сан-Францисконинг апелляцион суди 7 та исломий мамлакатлар фуқароларини АҚШ ҳудудларига киришларини чеклаш борасидаги Трамп фармонини ижро этилиши ҳамда Сиэтл суди ҳукмини бекор қилишга асосланган АҚШ давлатининг таклифини рад этди.

АҚШдаги Калифорния штати Сан-Франциско шаҳрининг делоларни қайта кўриб чиқиш суди, АҚШ давлати ушбу 7 та мусулмон фуқароларидан ҳатто бир нафарини АҚШ ҳудудларида амалга оширилган терактларда қўли борлигини исботлай олмаган деб эслатиб ўтди.

АҚШнинг апелляцион суди Оқ уй давлатини 7 та мусулмон фуқароларини АҚШга киришларини манъ этадиган фармонини ҳам рад этди.

Ўтган жума куни Дональд Трампнинг муҳожирларга қарши фармонини ижро этилишини тўхтатиш борасидаги ҳукм Вашингтон штатидаги Сиэтл федерал суди Жеймс Роберс томонидан чиқарилди.

Айтиш керакки АҚШ президенти олдинроқ 7 та мусулмон мамлакатлари фуқароларини АҚШга киришларини тақиқлайдиган фармонни чиқарганди.

 Трамп бундан олдин  чиқарган фармонида  7 мусулмон мамлакатлари фуқаролари яъни Эрон, Сурия, Судон, Ливия, Яман, Ироқ ва Сомали мамлакатлари фуқароларини бу мамлакатга киришларига чекловлар жорий қилишни таъкидлаганди аммо Вашингтон штати Сиэтл федерал судларидан бири  бу фармонни АҚШ конституциясига зид эканлигини эълон қилиб, уни амалга оширилишини бекор  қилишга овоз ерди.

Аксича Трамп ҳам Сиэтл федерал суди Жеймс Роберт берган овоз ва ҳукмини ноқонуний эканлигини таъкидлаб, ушбу ҳукмни бекор қилиш учун Сан -Францискодаги апелляцион судга мурожаат қилди.

АҚШ президентининг  7 та мусулмон мамлакатлар фуқароларини Америкага киришларига чекловлар жорий қилишга борасидаги фармони бу мамлакат ичкарисида кенг -қамровли норозиликларга сабаб бўлди. АҚШнинг Си Эн Эн телеканалининг сўнгги ижтимоий сўровлари ҳам 55 фойиз ақшликларни  Трампнинг муҳожирларга қарши имиграцион фармонига қарши чиқишганлиги кўрсатмоқда. Бунга илова Трампнинг ушбу фармони бутун жаҳон миқёсида  турли аксиламалларни келтириб чиқарди ва кўп мамлакатларда унинг ушбу ноинсоний фармони қаттиқ қораланди.

 АҚШ президенти мухолифлари Трампнинг 7 мусулмон мамлакатлари фуқароларини АҚШга киришларига чекловлар жорий қилишга асосланан фармонини ирқпарастлик  мазмун -моҳиятга эгалиги , динларга, исонларога  ва халқаро қонунларга зид эканлигини билдириб келишмоқда.

Уларга кўра,  АҚШ хавфсизлигини таъминлаш мақсади билан исломий мамлакатлар фуқароларини АҚШга киришларига монеа  яртиш навбатдаги баҳонадан ўзга нарса эмас.

Ҳаққатанҳам Трампнинг ўзи мусулмонларга қарши позиция тутиб уларни нишонга олмоқда, аммо бу сиёсатлари  жомеада кўп муаммолар ва бир дин пайравларига нисбатан бадбинлик ва нафратларни келтириб чиқаради. Ҳақиқат эса шудирки,  Трамп уларни  АҚШга киришларига чеклов жорий қилган 7 та исломий мамлакатлар фуқаролари  АҚШда амалга оширилган ҳеч бир терактда қўли бўлмаган ва ҳатто 2001 чи йилнинг 11 сентябрда юз берган теракт омиллар орасида ҳам бу мамлакатлар фуқароларининг  номлари йўқ.

АҚШ ОАВнинг хабарларига асосан,  АҚШни қайта кўриб чиқиш суди ҳукми асосида Эрон, Сурия, Ироқ, Яман, Ливия, Судон ва Сомали фуқаролари виза олиб АҚШга киришлари мумкин.

Шу ҳол билан бирга,  АҚШда ижроий тузум ва судий тузум ўртасидаги жандаллар ва баҳслар давом этмоқда.

Трамп ҳам  чиқарган фармонидан воз кечмоқчи эмас. Чунки АҚШ президенти  муҳожирларга қарши фармонини амалга оширилишига зид бўлган қайта кўриб чииш суднинг берган  овози ва чиқарган ҳукмига кўрсатган аксиламалида  бу судни масалани сиёсийлаштиришда айблади ва бу суд ҳукмини рад этди.

Трамп шунингдек  бу фармонни ижро этилиши учун бор куч қудратини ишга солиши ва мазкур делони АҚШ олий маҳкамасига топширишини ҳам эълон қилди.

АҚШ конституциияси асосида  бу мамлакат олий маҳкамаси Трамп фармонини ижро этилиши ва ё этилмаслигини аниқлайдиган ва таийн этадиган энг сўнгги орган ҳисобланади.