АҚШнинг учувчисиз учоқлари Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятини бомбардимон этдилар
АҚШнинг учувчисиз ҳарбий учоқлари Афғонистон жанубидаги айрим минтақаларни нишонга олишди.
Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Ҳилманд вилоят ҳокимлиги идораси чиқарган баёнотида кеча АҚШ ҳарбий учувчисиз учоқлари томонидан Ҳилманд вилоятининг Гармисар тумани Умумий боғ минтақаси бомбардимон этилди ва бу ҳужумларда 11 нафар ҳалок бўлди деб эълон қилди.
Хабарларга кўра ўлдирилган шахслар Толибон гуруҳининг аъзоларидир, аммо айтиш керакки АҚШнинг ҳарбий учувчисиз учоқлари ҳужумларида Афғонистоннинг турли минтақаларида қурбон бўлганлардан аксариятини тинч аҳоли ташкил этади.
Ўн кун олдин ҳам АҚШнинг учувчисиз учроқлари ҳужумларида Ҳилманд вилоятининг Сангин шаҳрида бир оиланинг 11 аъзоси ҳалок бўлиб 9 нафари жароҳатланганди.