Афғонистонда ўнлаб террорчилар йўқ қилинди
(last modified Tue, 28 Feb 2017 14:54:52 GMT )
феврал 28, 2017 19:54 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда ўнлаб террорчилар йўқ қилинди

Афғонистон мудофаа вазирлиги Афғон ҳарбийларининг амалиётида 72 нафар террорчининг йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

Афғонистон мудофаа вазирлиги Афғон ҳарбийларининг амалиётида 72 нафар террорчининг йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Қобулдан берган хабарига кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот идораси ўз баёнотида шундай маълум қилдики, ушбу амалиёт ўтган куни Қундуз, Нангарҳор, Каписо, Арузгон, Зобел, Фарёб, Тахор, Бағлон ва Ҳелманд вилоятларида амалга оширилган бўлиб, ушбу амалиётлар натижасида яна 37 нафар террорчи оғир тан жароҳати олган. Афғонистон мудофаа вазирлиги ўлдирилганларни Толибон ва ИШИД террорчи гуруҳларига ҳамда Ал-Қоидага қарашли деб эълон қилди. Афғонистон мудофаа вазирлигининг баёнотида қайд этилишича, шунингдек Нангарҳор амалиётида бешта героин ишлаб чиқарувчиларнинг цехлари аниқланган. 

Ёрлиқ