Афғонистонда 50 -дан ортиқ террорист йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i15636-Афғонистонда_50_дан_ортиқ_террорист_йўқ_қилинди
Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат хавфсизлик кучлари ўтказган махсус амалиётлар жараёнида элликдан ортиқ террористларни ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
март 07, 2017 16:23 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат
    Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат

Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат хавфсизлик кучлари ўтказган махсус амалиётлар жараёнида элликдан ортиқ террористларни ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида  Афғонистоннинг Лағмон, Каписо, Лугар, Вардак, Қандаҳор, Урузгон, Зобул, Фароҳ, Ҳирот, Тахор, Бағлон ва Ҳилманд вилоятларида ўтказилган махсус амалиётларда  50- дан ортиқ террорист йўқ қилинди деб эълон қилди.

Ҳалок бўлганлар орасида Толибон гуруҳининг 4 нафар етакчилари борлиги айтилади.

Бу амалиётда шунингдек 31 нафар террорист жароҳатланди.

Мазкур баёнотда келтирилишича,  бу амалиётда ўлдирилганлардан 26 нафари Толибон аъзолари бўлиб,  улар Ҳилманд вилоятининг Гармсир минтақасида нишонга олинган.